«Преклиник реставрацион стоматология» Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган
Download 1.22 Mb.
|
маъруза 3-4 узб
Ядро-магниторезонанс тадқиқотлар НПГ-ГМА ва гидроксиапатит ўртасида ҳеч қандай ионли алоқалар юзага келмаслигини кўрсатди [344]. Иккинчи авлод дентин адгезивлари. 1978 йилда Японияда Cлеарфил Бонд Сйстем Ф (Курарай, Осака, Япония) тизими яратилди [256]. Иккинчи авлод дентин адгезивларининг илк вакили сифатида, бу тизим фосфат ва мураккаб ефир (пҳенйл-П ва етанолдаги НЕМА)дан иборат еди. Тизимнинг таъсир кўрсатиш механизми композитнинг салбий зарядланган фосфат-ионлари ва мойланган қатлам калсийининг ижобий зарядланган ионлари ўртасидаги қутбли алоқаларга асосланганди [256]. Мойланган қатлам тизимнинг енг заиф бўғини еди, чунки унинг дентинга маҳкамланиши мустаҳкам емасди. Пломба тушиб кеца, мойланган қатламнинг қолдиқлари бўшлиқ деворларида ҳам, пломба юзаларида ҳам учрарди [87]. 1980- йилларнинг бошларида фосфат ва мураккаб ефирларга асосланган бошқа тизимлар ҳам тавсия етилди: Сcотчбонд (ЗМ ЕСПЕ, Ст. Паул Миннесота), Бондлите (Керр Cорпоратион. Оранге, Cалифорниа), Присма Универсал Бонд (Денцплй Cаулк, Милфорд, Делаwаре). Ушбу иккинчи авлод тизимларининг ин витро аниқланувчи адгезив кучи 1-5 МПани ташкил қилди [15, 88], ҳолбуки, ин витро адекват ретенсияси учун камида 10 МПа уланиш кучи талаб етилади [15]. Ушбу тизимларни қўллаш билан боғлиқ яна бир муаммо, мустаҳкам маҳкамланмаган мойланган қатламдан ташқари, улар таркибида гидрофил гуруҳлар мавжуд емаслиги бўлди [16]. Улар дентинни намламасди ва шу билан бирга, мойланган қатламнинг бутун қалинлигини кесиб ўтиб, юзаки дентинга ета олмасди, биноабрин, у билан ионли алоқаларни ўрнатиш ёки дентин қувурчаларда тасмаларни ташкил етиш иложсиз еди [88]. Адгезия фақат калсия ионлари билан ўзаро таъсирланиш ҳисобига амалга ошириларди [62]. ин витро тадқиқотлари кўрсатишича, иккинчи авлод дентин адгезивларини қўллашнинг узоқ муддатли натижалар (6 ойдан кейин) номақбул бўлган [148]. Сувга тушганидан кейин адгезив дентин юзасидан ажраларди, бу дентиннинг материаллар билан хлорфосфат ва ефир асосида уланиши нобарқарор бўлганлигини кўрсатади [94, 148]. Узоқ муддатли натижалар (2 йилдан кейин) Тиш ости соҳасида қўшимча ретенсия (емал нишаблиги, кислотали ишлов бериш ва б.)сиз ушбу тизимларнинг ин виво қўлланилишининг узоқ муддатли (2 йилгача) натижалари ҳам қониқарсиз бўлди [321, 329]. Учинчи авлод дентин адгезивлари. 1979 йилда Фусаяма ва ҳаммуаллифлар фосфатлар ва мураккаб ефирларга асосланган адгезивни апплекация қилишдан олдин дентинга фосфор кислота билан ишлов беришни таклиф қилдилар [109]. Бироқ, материалнинг гидрофоб табиати туфайли, кислота билан ишлов бериш, композитга очиқ дентин қувурчаларга криб боришга имкон берган бўлса ҳам, адгезияда сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминламади [313, 326]. Бундан ташқари, дентин юзасига кислотанинг аппликацияси пулпада яллиғланиш реаксиясини уйғотиши мумкинлиги аниқланди. Шу сабабли бу тизим кенг қўлланилмади [255, 292]. 1984 йилда Курарай, дентинга ишлов бериш фалсафаси ривожида, Cлеарфил Неw Бондни тақдим етди. Бу янги фосфатли материал НЕМА ва ўнуглеродли узун гидрофоб ва қисқа гдирофил компонентларга ега молекулалар (10-МДП деб аталади)га ега еди [4]. Бошқа учинчи авлод дентин адгезив тизимларининг аксарияти мойланган қатламни кетказмасди, балки уларни Пҳенйл-П ёки ПЕНТА каби кислота мономерларининг кириб боришини таъминлайдиган қилиб модификацияларди. Лаборатория тадқиқотларининг суюнтирарли натижаларига қарамай [238, 239, 335], кўплаб дентин адгезивлар ҳеч қачон қониқарли клиник натижалар бермаган. Чунончи, масалан, дентинни аминогруҳуларга ега моддалар билан импрегнацияси коллаген билан кимёвий алоқаларни ўрнатишда муҳим омил саналарди [13, 198]. Бироқ, ин виво ва ин витро тадқиқотларининг натижалари қарамағқарши бўлди[158. 239, 335]. Балки, дентин юзасида преципитат юзага келтирувчи кислота кондиционерлари/праймерлари, масалан,шовул кислотасига ега тизимлар, дентин қувурчаларни ҳам, деминераллашган дентин субмикроғовакларини ҳам блоклайдилар, бу билан уларнинг композитга киришининг олдини оладилар [284]. Мойланган қатламнинг кислота праймерлари билан модификациялаш 1987 йилда Америка стоматология уюшмаси томонидан қабул қилинган ва қўллашга тавсия етилган биринчи адгезив тизимга асос бўлди. бу тизим (Сcотчбонд 2 (ЗМ ЕСПЕ, Ст. Паул. Миннесота)) 2,5% малеин кислотаси, 55% НЕМА ва метакрил кислота юқларининг сувли аралашмасидан иборат еди [4, 6]. Унинг амал қилиш механизми Японияда таклиф етиладиган дентинга ишлов бериш фалсафасининг А+Шда қабул қилинган нисбатан еҳтиёткорона ёндашув билан самарали уйғунлигида акс етарди [329]. Натижада мойланган қатлам сақланиб қоларди ва унинг тагидаги интертубуляр дентиннинг енгил деминераллашуви рўй берарди. Бу тизимни қўллашнинг клиник натижалари бир хил бўлмади. Уларнинг бир қисми муваффақиятли чиқди [329], бир қисми – қониқарсиз бўлди [320]. Глума сйстем (Баер Дентал Леверкусен, Германия) нинг амал қилиши 5% глутаралдегид ва 35% НЕМА сувли аралашмаларининг аплликациясидан олдин мойланган қатламни ёъқотиш учун ЕДТА каби хелат бирикмаларни қўллашга асосланганди. Бироқ, бу тизимнинг самарали еканлиги шубҳа остида, чунки ишлаб чиқарувчилар асосий композитни полимеризацияланмаган тўлдирилмаган композит қатлами устидан беришни тавсия қиладилар [329]. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling