«Преклиник реставрацион стоматология» Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган
Download 1.22 Mb.
|
маъруза 3-4 узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- II-Синф --_
- III-Синф -- Г
- Гибрид композитларини қўллашга қуйдаги кўрсатмалар мавжуд
- III.Кимёвий ва нур билан қотувчи композит пломба ашёлари.
И.М.Макеева таснифи:
I-Синф --_Макрофил деб аталади. Бу композитлардаги тўлдиргич заррачаларини ҳажми 1-100мкмга тенг бўлиб, улар мустахкам, лекин тиш тўқималарига ёпиш қоклик функцияси йўқ, ранг жиҳатдан тишга тўғри келмайди. Мисол бўлиб-Эвикрол ҳисобланади. II-Синф --_ Микрофил, деб аталади. Бу композитлардаги тўлдиргич ҳажми 1мкм дан кам бўлади.Микрофиллар яхши пардозланади ва реставрация қилишда кенг қўланилади. Мисол бўлиб--Гелиопрогресс, Гелиомоляр хисобланади. III-Синф -- Гибрид, деб номланади. Гибридни тўлдиргич зарачасини ҳажми 0,004- 50мкмни ташкил килади. Гибридларни хусусиятлари: Гибридларда эмаль, дентин ва махсус опак ранглари бор бўлиб, тишни рангларини таббий чиқишини таъминлайди. Гибридлар ўта мустахкам, емирилиши кам. Пардоз берилгандан сунг гибридни юзаси қуруқ ялтироқликка эга бўлади. Гибрид қўланилганда таглик қўйилмайди, чунки унда махсус герметик-- пра ймер мавжуд, Праймер- мураккаб кимёвий бирикма бўлиб, дентин коллагени билан чамбарчас боғланади ва дентин найчаларини герметик беркитиб, тиш тўқимасига ашёни ёпишқоқлигини таъминлайди. Гибрид композитларини қўллашга қуйдаги кўрсатмалар мавжуд: Барча турдаги коваклар. Сунъий ва штифтли тишлар таёрлашда. Диастема ва тремаларни беркитишда. Кўприксимон протезларни тез фиксациялашда ва х.к. Гибрид композитлар туркумига «Prizma TPH», «Charizma», «Herculite XRV» киради. III.Кимёвий ва нур билан қотувчи композит пломба ашёлари. Композит пломба ашёлари қотиш йўли билан ажралиб туради. Жумладан кимёвий қотувчи ва нур ёрдамида қотувчи композитларга бўлинади. Замонавий кимёвий қотувчи композитлар «паста--паста» кўринишида булиб, асосан битта унверсал рангда чиқарилади. Таркибида иккита паста мавжуд – базисли ва каталитик. Базисли пастанинг таркибида олиго – эфир – акрилат модда, тўлдиргич, полимеризация активатори ва пигментлар киритилади. Каталитик паста таркибига тўлдиргич, бензоил перекиси киритилади. Асосий (базисли) паста билан каталитик паста 1:1 нисбатда 20-30сек қорилади. Паста 5-6мин дан сўнг қотади. Кимёвий усулдаги полимеризация бир меёрда кечади ва композит кариес ковак деворига ўзини бевосита ёпиштириб, котади. Бунда кариес ковак ҳажми ва пломба ашёсини ҳажми полимеризация учун ахамиятсиз ҳисобланади. Композитни қисқариши полимеризацияда тиш пульпаси томонига қаратилади. Халкаро нормалар асосида (ИСО4049-1988) кимёвий қотувчи композит ашёлари қуйдаги талабларга жавоб бериши лозим: Аралаштириш вақти_30 секдан ошмаслиги Аралаштиришни иш вақти_90 секдан ошмаслиги Ашё 5 дак_давомида қотиши Эгилишга каршилиги_50 Мпа дан кам бўлмаслиги Сувни сурилиши_50 мкг/мм куп бўлмаслиги Эриши 5 мкг /мм3 куп бўлмаслиги керак. Нур остида полимеризация бўладиган композит ашёлари – фотополимерлар деб номланади. Фотополимерлар – бир хил консистенсияли ашё бўлиб, тиш тўқимасига ранги, тиниқлиги бўйича мос ҳолда чиқарилади. Композитни танлаш вақтида эмальни кесув қираси, бўйин қисми рангларига, тиниқлигига аҳамият берилади. Фотополимерлар таркибига камфорхинон номли нурга сезувчан модда қўшилади, натижада полимеризация реакциясини таъминловчи радикаллар ҳосил бўлади. Нур билан қотувчи композитлар бир компонентли паста сифатида чиқарилади. Ушбу композитни сифатли қўйиш учун бир неча талабларга роия қилиш керак: Фотополимерларни ҳажми 2 мм дан қалин бўлмаслиги керак Улар қаватма – қават қўйилиши керак. Полимеризация вақти 20 – 30 сек мобайнида давом этади. Нур тўлқинини узунлиги 400 – 500 нм (нанометр) бўлиши лозим. Композитни полимеризацияси сифатли бўлиши учун лампанинг нур оқими 280 дан 300 мвт см2 гача бўлиши керак. Композитни полимеризациясини чуқурлиги ва даражаси композитни ранги ва тиниқлигига боғлиқ бўлади. Ранги тўқ булган композит кам нур ўтказади. Шунинг учун полимеризация вақти (экспозицаяси) бирмунча узаяди. Ундан ташқари полимеризация сифати композит таркибига кирувчи тўлдиргич заррачаларинг хажмига богликдир. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling