ВАЗИЯТЛИ МАСАЛА
– № 1
• Чангнинг дисперслигини аниқлаш учун АФА ёки
ФПП фильтри
текширилаётган чанг билан предмет ойначасига қўйилди (чангланган
томонини ойначага қаратиб). Фильтрли предмет ойначаси
ацетон солинган
идиш тепасига жойлаштирилди. Идиш 2 дақиқага сувли ҳаммомга қўйилди.
Фильтр эриб кетгандан сўнг предмет ойначаси
препарат билан
микроскопнинг 7 окуляри ва 40 объективи ёрдамида кўрилган. Врач
лаборант чангнинг дисперслигини аниқлаш жараёнида қаерда ва қандай
хатога йўл қўйди
•
№ 2.
• Чангнинг дисперслигини окуляр микрометрли микроскоп ёрдамида чангли
препарат кўрилганда қуйидаги натижа олинди:
• - 2 мкм диаметрли чанглар 28
• - 2 дан 5 мкм 57
• - 5 дан 10 мкм 10
• - 10 мкм дан юқори диаметрли чанглар 5
• Ишлаб чиқариш корхонасидаги чангнинг дисперслигини аниқланг.
№ 3
• Берилган маълумотлар бўйича ишчи жойлардаги ҳавонинг
чангланганлигини ҳисоблаб топинг.
• - тоза фильтрнинг вазни 132 мг
• - ҳаво намунасини олиш вақти 20 дақиқа
• - ҳаво тортиш тезлиги 20 л/дақиқа
• - чанг тортилгандан кейинги фильтр вазни 140 мг
•
*** ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!!!
• Чангларга гигиеник меъёрлар ишлаб чикишда ишчи зонаси ҳавосининг
чанги таркибидаги озод кремний оксидининг миқдори ҳисобга олинади:
• Ўз таркибида 70% дан ортик озод кремний оксидини тутувчи
чанглар
учун РЭК 1 мг/м3;
• 10% дан 70% гача озод кремний оксидини тутувчи чанглар учун - 2
мг/м3;
• 10% кам озод кремний оксидини тутутвчи чанглар учун -4, 6, 10 мг/м3.
•
Назорат саволлари
• 1.Саноат чанглари хақида тушунча, таснифлари (келиб чиқиши
бўйича, хосил бўлиши бўйича, дисперслиги бўйича);
• 2.Чангнинг фиброгенлик хавфи қайси хусусияти бўйича
бахоланади.
• 3.Кайси корхоналарда чангли омил энг асосий хисобланади.
• 4.Чангга оид патология
тушунчаси, чангга оид
патологиянинг
ривожланиш механизми.
• 5.Специфик патология уни олдини олиш чоралари;
• 6.Чангга доир носпецифик патология, уларнинг ахамияти.
• 7.Чангга доир патологияларни олдини олиш тадбирлари.
• 8.Хавонинг чангланганлигини аниќлаш усуллари.
• 9.Олинган натижалар асосида чангланганлик холатини бахолаш
• 10.Чангнинг дисперслигини текшириш.