“ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ” КАФЕДРАСИ КАТТА ЎҚИТУВЧИ А.МАМАТҚУЛОВ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН “ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ” ФАНИДАН ПРЕЗЕНТАЦИЯ “Иқтисодий таҳлил” кафедраси - МАВЗУ: ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТАҲЛИЛИ
- Маъруза: 2 соат
- Амалий машғулот: 2 соат
- Маърузачи: Маматқулов А.Х.
Маъруза режаси: - Хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишда таҳлилнинг муҳимлиги ва асосий вазифалари.
- Корхонанинг пул маблағлари билан таъминланганлиги ва улар оқимини таҳлил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари.
- Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиши ва асосий элементлари.
- Пул оқимларининг кирими ва чиқимини самарали бошқаришда молиявий таҳлилнинг ўрни.
- Асосий фаолиятдаги пул оқимлари таҳлили. Молиявий ва инвестицион фаолиятдан пул оқимлари таҳлили.
- Пул оқимларини таҳлил қилишнинг тўғри ва эгри услуби.
- Пул оқимларини бошқаришнинг омилли таҳлили. Пул оқимлари ҳаракатини тезлаштириш имкониятларини аниқлаш.
- Пул оқимларидаги ўзгариш тенденцияларини таҳлили. Фоиз ставкалари ва уларни ҳисоблаш усуллари.
- Валюта маблағлари ҳаракатининг таҳлили.
- Пул маблағлари – кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар, шунингдек банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларидаги маблағлар.
- Пул эквивалентлари – маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли бироз хатари бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий қўйилмалар).
- Пул оқимлари – пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот – ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси. - Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот – ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси.
- Операцион фаолият – хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молиявий фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти.
- Инвестиция фаолияти – пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотиш.
- Молиявий фаолият – хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, унинг натижасида ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва таркибида ўзгаришлар юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |