Таҳлил мақсади: - молиявий ҳисобот маълумотлари асосида пул оқимини объектлари, фаолият турларии, шакли ва даври бўйича ўрганиш орқали хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолдаги ўзгаришларини ретроспектив ва перспектив таҳлилини амалга ошириш орқали уларни мақсадли бошқаришни йўлга қўйишдан иборат.
Таҳлил вазифалари: - пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни таснифлаш, пул оқимини таркиб қаторлари бўйича ўрганиш;
- пул оқимини жорий таҳлилини ва истиқболдаги прогнозларини ташхислаш;
- пул оқимининг соф кирими ва чиқимига баҳо бериш орқали бизнес самарадорлигига баҳо бериш;
- пул оқимининг молиявий ҳолат ва барқарорликка таъсир даражасини, улар нақдлигининг ликвидлик ва тўловга қобилликка таъсирини баҳолаш;
- операцион ва молиявий ричаглар орқали пул оқимини молиявий коэффициентларда баҳолаш;
- пул оқимини тактик бошқаришнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаб бериш ва уларни амалга ошириш.
- Операцион фаолиятдаги пул оқими
- Операцион фаолиятдаги пул маблағлари кирими
- Операцион фаолиятдаги пул маблағлари чиқими
- Жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағлари
- Қишлоқ хўжалиги корхоналарига “транш” орқали келиб тушган пул маблағлари
- Операцион фаолиятнинг бошқа пулли тушумлари
- Тўланган фойда (даромад) солиғи
- Материал, товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари
- Ходимларга тўланган пул маблағлари
- Ходимлар номидан тўланган пул маблағлари
- Операцион фаолиятнинг бошқа пулли тўловлари
- Тайёрлов ташкилотларидан етказиб бериладиган ҳосил учун олинган бўнак пуллар
- Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун берилган имтиёзли кредитлар
- КОРХОНАЛАРНИНГ ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТИДАГИ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ҲАРАКАТ ЧИЗМАСИ
- КОРХОНАЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИДАГИ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ҲАРАКАТ ЧИЗМАСИ
- Инвестиция фаолиятидаги пул оқими
- Инвестиция фаолиятидаги
- пул маблағлари кирими
- Инвестиция фаолиятидаги пул маблағлари чиқими
- Асосий воситаларни сотишдан олинган пул маблағлари
- Номоддий активларни сотишдан олинган пул маблағлари
- Инвестицион фаолиятнинг бошқа пулли тўловлари
- Узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш учун сарфланган пул маблағлари
- Асосий воситаларни сотиб олиш учун сарфланган пул маблағлари
- Узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотишдан олинган пул маблағлари
- Инвестицион фаолиятнинг бошқа пулли тушумлари
- КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИДАГИ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ҲАРАКАТ ЧИЗМАСИ
- Молиявий фаолиятдаги пул оқими
- Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлардан келган пул тушумлари
- Узоқ муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари
- Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари
- Валюта курсининг ижобий фарқи
- Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари чиқими
- Қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пулли тўловлар
- Узоқ муддатли кредит ва қарзлар бўйича пулли тўловлар
- Хусусий акциялар сотиб олингандаги пул тўловлари
- Валюта курсининг салбий фарқи
- Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пулли тўловлар
- Молиявий фаолиятнинг бошқа жараёнлари бўйича пулли тўловлар
Do'stlaringiz bilan baham: |