Prezident asarlari. Karimov I. A. «O’zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura». 1-jild. T.: «O’zbekiston» 1996 yil. 364 – bet


Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар олдига қандай масъулиятли вазифалар қўйилади?


Download 0.56 Mb.
bet37/52
Sana19.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1619152
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
PREZIDENT ASARLARI. Word

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар олдига қандай масъулиятли вазифалар қўйилади?

Мазкур ҳаракатдан сайланган депутатлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчиликни янада ривожлантиришга, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти идоралари, шунингдек, турли ижтимоий ва бошқа тузилмаларнинг бу соҳада шу пайтга қадар қабул қилинган ҳужжатларни сўзсиз бажариш бўйича масулиятини ошириш юзасидан тизимли ишларни ташкил қилишга кўмаклашишлари лозим.
Улар юксак депутатлик минбаридан туриб атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ўртага қўйиш ва назорат қилиш, инсонни ва мамлакат аҳолисини экологиянинг хавфли ҳамда тажовузкор ўзгаришларидан ҳимоя қилиш учун улкан имкониятларни қўлга киритади.



  1. Президентимиз ўз маърузаларида ижтимоий-сиёсий жараёнда маҳалланинг ўрни ҳақида қандай фикр билдирдилар?

Маҳаллани аҳолини аниқ йўналтирилган асосда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш йўлида бошлаган ижобий ишларимизни изчил давом эттиришимиз ва янги босқичга кўтаришимиз даркор.
Бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда маҳалланинг вазифаларини кенгайтириб бориш, давлат ижтимоий дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлардан жамоатчиликни кенг хабардор қилиш мақсадида давлат органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари билан мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлаш бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиши керак.



  1. 2009–2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури ўз ичига қандай асосий чора-тадбирларни қамраб олган.

Дастур мамлакатимиз молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизимининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари ва корхоналарига ёрдам кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига қамраб олган.




  1. Download 0.56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling