Prezident asarlari. Karimov I. A. «O’zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura». 1-jild. T.: «O’zbekiston» 1996 yil. 364 – bet


Қонунчилик тизимини муттасил ривожлантириб бориш учун қандай ишларни амалга оширишимиз керак?


Download 0.56 Mb.
bet33/52
Sana19.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1619152
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
PREZIDENT ASARLARI. Word

16. Қонунчилик тизимини муттасил ривожлантириб бориш учун қандай ишларни амалга оширишимиз керак?
Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига риоя қилган ҳолда парламент ҳокимиятининг ролини кучайтириш керак. Кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш, сиёсий партиялар фаоллигини кескин ошириш, улар ўртасидаги рақобат асосидаги курашни кучайтириш лозим. Ҳар бир партия парламентда ғоя ва дастурлар бирлашувини йўлга қўйиши даркор. Қонунчилик палатасидаги турли сиёсий фракциялар ўртасидаги рақобат қанчалик кучли бўлса, партиянинг ғоялари дастурий вазифалари ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилади. Бу жараён қабул қилинадиган қонунларнинг сифатини оширади.


17. Парламент назоратини пухта амалга ошириш учун қандай ишларни йўлга қўйишимиз керак?
- Парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органлари – кенгашлар олдида турган ғоят муҳим вазифа қабул қилинган қонунларни ижро этувчи ҳокимият, яъни ҳукумат томонидан марказда, ҳокимликлар томонидан эса жойларда қандай бажарилаётгани устида қатъий парламент назоратини, депутатлик назоратини ўрнатишдан иборат. Бунда: 1) Қонунчилик палатаси ва Сенатда қонунлар ижроси давлат дастурлари бажарилиши юзасидан ахборот ва ҳисоботлари камдан-кам муҳокама қилинади. 2) Парламентда бундай ҳисоботларни эшитиш, яъни танишув ҳолатига эга. 3) Кўрилаётган масала бўйича комиссия позицияси аниқ белгилаб олинмаган, пухта ишлаб чиқилган дастур ва ҳужжат қабул қилинмаган. 4) Қонун чиқарувчи ҳокимият назорат ваколатларини амалга ошириш қонунда кўзда тутилган ҳуқуқий норма ва механизмларидан марказ ва жойларда кенг фойдаланиш чораларини кўриши керак. 5) Давлат раҳбарлари ўзига ишониб топширилган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашлари даркор. 6) ижро ҳокимияти қонунларнинг қандай бажарилиши бўйича ҳисоботларини тинглаб бориш амалиётини кенгайтириш зарур. 7) Парламент назоратини амалга оширишда давлат тузилмаларининг иқтисодий соҳага асоссиз аралашувини камайтириш керак. Парламент назоратининг парламент сўрови, парламентда ҳисоботини эшитиш каби шаклларидан кенг фойдаланиш лозим. 8) бу вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавобгарлик барча бўғиндаги давлат ҳокимияти идоралари раҳбарлари ва прокуратура зиммасига юклатилиши лозим. 9) Парламент назоратини кучайтиришда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик иштирокини таъминламоқ зарур.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling