Prezident asarlari. Karimov I. A. «O’zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura». 1-jild. T.: «O’zbekiston» 1996 yil. 364 – bet


- 2010 йилга келиб парламентимиз саъи-ҳаракатлари билан учинчи ҳокимият – Суд тизими соҳасида қуйидаги ислоҳотлар ўтказилди


Download 0.56 Mb.
bet31/52
Sana19.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1619152
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
PREZIDENT ASARLARI. Word

- 2010 йилга келиб парламентимиз саъи-ҳаракатлари билан учинчи ҳокимият – Суд тизими соҳасида қуйидаги ислоҳотлар ўтказилди:
1. Жиноий жазога санкция бериш прокуратура органларидан суд тизимига ўтказилди. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашга катта эътибор барилди.
2. Адвокат, оқловчиларнинг мавқеи, роли оширилди. Адвокатура институти ислоҳ қилинди.
3. Жиноий жазо тизими либераллаштирилиб, ўлим жазоси жиноят кодексидан (2008 йил 1 январдан) олиб ташланди, унинг ўрнига узоқ муддатли, умрбод қамоқ жазосини белгилаш жорий қилинди. Прокуратура фаолияти такомиллаштирилди.
1. Суд мустақиллиги таъминланди.
2. Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судлар ташкил қилинди.
3. Судлар фаолияти моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлан-моқда.
4. Суд кадрларини танлаш ва тайинлаш механизми мустаҳкамланмоқда.


12. Оммавий ахборот воситалар соҳасида муҳим вазифаларимиз
Бу борада асосий вазифа мамлакатимизда ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнининг муҳим таркибий қисми бўлган матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш, уларнинг мустақиллигини ва эркин-лигини амалда таъминлашдан иборат. Халқимиз оммавий ахборот воситаларида мамлакатимиз ва хорижда бўлаётган воқеаларнинг ҳаққоний жараёнларини кўриш ва эшитишни истайди. Шу боисдан ҳам кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларни янада демократлаштириш ва либераллаштириш, олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда уларнинг фаоллигини ошириш, медия маконга илғор ахборот–коммуникация технологияларини бевосита жорий этишга қаратилган қарийб 10 та қонун ҳужжати қабул қилинди.
Президент маърузасида келтирилганидек, 2008 йилнинг июл ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳар икки палатаси кенгашларининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғри-сида»ги қўшма қарори қабул қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, парламент томонидан қабул қилинган бу ҳужжат нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролик жамияти институтларининг мустақил ривожланишини босқичма-босқич таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди. Ушбу қўшма қарорга кўра нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини молиялаштиришни шакллантиришнинг мустақил, демократик принципларига асосланган тизими яратилди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йилда чоп этилган «Энг асосийси – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш» рисоласида ҳам бугунги кунда замон ўзгаришлари билан маънавий ҳаётимизда ҳар томонлама ўткир ва долзарб аҳамият касб этаётган оммавий ахборот воситалар орқали парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг моҳияти, сабаб ва оқибатларини англаб етиш, айни вақтда бу борада мавжуд ташқаридан кириб келаётган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича даврнинг ўзи кун тартибига кескин қилиб қўяётган янги вазифалар ҳақида атрофлича тасаввурга эга бўлиши мумкин3.
Шу боисдан ҳам Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлигини, бугунги кунда давлат телевидениеси негизида жамоатчилик телевидениеси каналини босқичма-босқич шакллантириш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий–иқтисодий сиёсатни, янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнини ҳар томонлама чуқур, таъсирчан усуллар орқали ёритиб бориши зарур.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling