9. Депутатлик ўринларини квоталаш институти киритилди, яъни 15 депутатлик ўрин оммавий жамоат ташкилоти – Ўзбекистон Экология ҳаракатига берилди.
2. Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларининг таркиби
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови якунларига кўра 150 депутат сайланди. Шу жумладан: 1) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 53 нафар; 2) Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 32 нафар; 3) Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 31 нафар; 4) Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясидан 19 нафар депутат сайланди. Ўзбекистон экологик харакатига 15 та ўрин ажратилди, яъни Қонунчилик палатасидаги 15 нафар депутат Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг вакилларидир. Сайланган 150 депутатнинг 33 нафари ёки 22 фоизи хотин-қизлардир.
Сайланган депутатларнинг 47 нафари ёки 31,3 фоизи илгари Қонунчилик палатаси депутати бўлган. Бу сайланган депутатларнинг ўз сайловчиларининг ишончига сазовор бўлганлигидан далолат бериши билан бирга, профессионал фаолиятида уларнинг ҳаётий ва қонун ижодкорлиги борасидаги амалий тажрибасидан янада самарали фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Парламент қуйи палатаси таркибида жамиятнинг деярли барча қатламлари вакиллари бор.
3. 2009 йил 27 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида бўлиб ўтган сайловнинг мониторинги
- Сайлов жараёнининг очиқ ва ошкоралигида оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг фаолияти аҳамият касб этди. Сайлов жараёнларини 500 дан ортиқ мамлакатимиз ва 200 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари ёритиб борди.
Дунёнинг 36 мамлакати ва 4 халқаро ташкилотидан, хусусан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, МДҲ Ижроия қўмитаси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ) миссияларининг 270 дан зиёд кузатувчилари, шунингдек, депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 60 мингдан зиёд кузатувчилари ва ваколатли вакиллари сайловни мониторинг қилиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |