Prezident asarlari. Karimov I. A. «O’zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura». 1-jild. T.: «O’zbekiston» 1996 yil. 364 – bet


Оммавий ахборот воситаларнинг асосий турлари


Download 0.56 Mb.
bet32/52
Sana19.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1619152
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
PREZIDENT ASARLARI. Word

13. Оммавий ахборот воситаларнинг асосий турлари
- Дунё оммавий ахборот воситалари типологиясига кўра, оммавий ахборот воситаларнинг 5 та асосий турини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Матбуот (газеталар журналлар ва бошқа нашрлар).
2. Телевидение.
3. Радио.
4. Ахборот агентликлари.
5. Интернет сайтлари.


14. Кейинги 5 йил ичида Қонунчилик Палатасига тақдим этилган қонун лойиҳалари кимлар томонидан киритилган
- Кейинги 5 йил ичида Қонунчилик палатасига тақдим этилган 297 та қонун лойиҳасидан деярли 44 таси депутатлар ташаббуси билан киритилган, холос.
Айни пайтда, 42 та қонун лойиҳаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган, 160 дан зиёд қонун лойиҳаси эса мамлакат ҳукумати (Вазирлар Маҳкамаси) томонидан киритилган бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари ижросини таъминлаш муносабати билан тақдим этилган.


15. Ўзбекистон Президенти Афғонистон муаммоси ҳақида
- Қўшни Афғонистонда 30 йилдан буён давом этаётган қуролли можаронинг хавф-хатари минтақамиздаги тинчлик, барқарорликка нисбатан таҳдиди ҳам сақланиб қолмоқда. Шу боисдан Президентимиз Ислом Каримов ўз маърузасида бу муаммони фақат ҳарбий йўл билан ечиб бўлмаслиги ҳақидаги фикри биринчи ўринга қўйилди. Можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш мақсадида «6+2» мулоқот гуруҳини «6+3» гуруҳига айлантириш ҳақидаги таклифи илгари сурилган эди. Мазкур гуруҳга Афғонистонга чегарадош олти мамлакат: Эрон Ислом Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, АҚШ ва Россия давлатлари кирган эди. (1997-2001). «6+2» мулоқот гуруҳини «6+3» мулоқот гуруҳига айлантириш, яъни унга НАТО ваколатхонасининг иштирокини таъминлаш масаласини 2008 йил 3 апрелда Бухарестда НАТО-СЕАП (Евроатлантика ҳамкорлик кенгаши) саммитида, 2009 йил 15-16 июнда Екатеринбург шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашларида бир неча бор Президентимиз томонидан кўтарилган эди. Лекин аҳвол ижобий томонга ўзгариш ўрнига, аксинча Афғонистонда кескинлик кучайиб бораётганлигини юртбошимиз яна бир бор таъкидлаб ўтди. Дунёдаги кўпгина давлатлар афғон муаммосини фақат ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмаслигини ҳар томонлама англаб амалий хулосаларга келмоқда. Бугунги кунда дунёдаги кўпгина давлатлар томонидан Афғонистонга амалий ёрдам кўрсатилмоқда Ўзбекистон ҳам ҳозирги вақтда яқин қўшни давлат сифатида Афғонистонга катта ёрдам бермоқда. Жумладан 2010 йилда Ўзбекистон Афғонистонга етказиб бераётган электр энергияси миқдори ўтган йилларга нисбатан олти баробар оширилди. Шу кунларда Ўзбекистоннинг қурувчи ва мутахассислари томонидан «Термиз-Ҳайратон-Мозори Шариф» темир йўлини қуриш ишлари бошланиб, у йил охирига қадар якунига етказилади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling