Prezident asarlari. Karimov I. A. «O’zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura». 1-jild. T.: «O’zbekiston» 1996 yil. 364 – bet


Парламентнинг ислоҳотлар тарғиботчисига айланиши учун қандай ишларни амалга ошириш керак?


Download 0.56 Mb.
bet34/52
Sana19.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1619152
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
PREZIDENT ASARLARI. Word

18. Парламентнинг ислоҳотлар тарғиботчисига айланиши учун қандай ишларни амалга ошириш керак?
1. Фуқароларнинг мамлакат бошқарувидаги ролини ошириб боришни асосий ўринга қўядиган «кучли давлатдан-кучли фақаролик жамияти сари» дастурини амалга оширишни фаоллаштириш даркор. 2. Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш зарур. 3. Сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият идораларини шакллантиришда фаол таъсирини кучайтиришда ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлардан тўла фойдаланиш даркор. 4. Маҳаллий кенгашлардаги партиялар гуруҳлари фаолиятини ва унинг таъсирини ошириш даркор. 5. Қонунчилик фаолиятининг муҳим йўналиши бўлган фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ривожлантириш керак. Бу институт ва ташкилотлар қарорлар қабул қилиш, ўзлари мансуб бўлган ижтимоий қатлам, тузилмалар манфаатини ҳимоя қилиш тизимида муносиб ўринга эга бўлсин.


19. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг вазифалари
1. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчиликни янада ривожлантириш талаб этилади. 2. Марказ ва жойларда давлат ҳокимияти идоралари шу соҳага оид қабул қилинган ҳужжатларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашда кўмаклашишлари лозим. 3. Ўзбекистон Экологик ҳаракати юксак депутатлик минбаридан туриб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконияти ошади. 4. Аҳолини экологик хавф ҳамда тажовуздан ҳимоялашда улкан имкониятларни қўлга киритади.



  1. Сиёсий партияларнинг мамлакатимиз олий қонунчилик органи, жойлардаги ҳокимият вакиллик органлари фаолиятидаги роли ва таъсирининг сезиларли ошганлиги қандай тушунтирилади?

Қонунчилик палатасида парламентдаги кўпчилик – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси ва шунингдек, «Адолат» социал-демократик партияси фракцияларини бирлаштирган Демократик блок шаклланди. Айни вақтда Ўзбекистон халқ демократик партияси фракцияси тимсолида парламентдаги мухолифат ташкил топди.



  1. Парламентимизнинг суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг амалдаги мустақиллигини таъминлаш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсли ишларга қўшган ҳиссаси қайси кўрсаткичлар билан изоҳланади?

2004 йилда сайланган икки палатали янги парламентимиз томонидан ўтган беш йил ичида суд-ҳуқуқ тизими бўйича 58 та қонун қабул қилинди ва мазкур қонунлар асосида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар янада чуқурлаштирилди.




  1. Download 0.56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling