Ўзбекистонда либерал жиноий жазо тизимларининг яратилиши қабул қилинган қайси муҳим қонунлар билан асосланади?
Мамлакатимизда 2008 йил 1 январдан бошлаб ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида, шунингдек, фуқароларни қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини прокуратурадан судларга ўтказиш тўғрисида 2007 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари бутун дунёда улкан қизиқиш ва эътибор уйғотди. Мазкур чора-тадбирларнинг жорий этилиши билан Ўзбекистонда дунёдаги энг инсонпарвар, либерал жиноий жазо тизимларидан бири яратилди.
Демократик ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми бўлган фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича қонунчиликда қандай ишлар амалга оширилди?
Кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда уларнинг фаоллигини ошириш, медиа маконга илғор ахборот-коммуникация технологияларини бевосита жорий этишга қаратилган қарийб 10 та қонун ҳужжати қабул қилинди.
Иқтисодий, сиёсий, гуманитар соҳаларда жадал ривожланаётган ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаётий зарур бўлган қонунларни киритиш ташаббуси билан чиқишда ва уларнинг қабул қилинишини тезлаштиришда депутатлар корпусининг сусткашлиги, бу борада етарлича фаоллик кўрсатилмаётгани сингари жиддий камчиликларни президентимиз қандай эътироф этди?
Кейинги беш йил мобайнида Қонунчилик палатасига тақдим этилган 297 та қонун лойиҳасидан атиги 44 таси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Айни пайтда, 42 та қонун лойиҳаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган, 160 тадан зиёд қонун лойиҳаси эса мамлакатимиз ҳукумати томонидан киритилган бўлиб, уларнинг аксарият қисми Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларининг ижросини таъминлаш муносабати билан тақдим этилган.
НАТО/СЕАП ташкилотининг 2008 йил апрел ойида бўлиб ўтган Бухарест саммитида Ўзбекистон Президенти томонидан афғон муаммосини сиёсий йўл билан ҳал этиш мақсадида «6+2» мулоқот гуруҳини «6+3» гуруҳига айлантириш ҳақидаги таклифида гуруҳга яна қайси ваколатли вакиллар кириши назарда тутилган?
Do'stlaringiz bilan baham: |