Президент Шавкат Мирзиёев асарлари, Фармон ва Қарорларида жамият


Ўзбекистон бўйлаб 600дан ортиқ ўрта-махсус


Download 391.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana08.09.2023
Hajmi391.75 Kb.
#1674126
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1.1.1-maruza

Ўзбекистон бўйлаб 600дан ортиқ ўрта-махсус 
таълим муассасалари ташкил этилади 
Президент 
Шавкат 
Мирзиёев 
Олий 
Мажлисга 
мурожаатномасида таълим тизимидаги муҳим мақсад ва вазифаларга 
тўхталиб ўтди. 
Мактабгача таълим 
Давлат раҳбари боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан 
қамраб олиш даражасини 2020 йилда 60 фоизга етказиш кераклигини 
айтди. Ҳозирда бу кўрсаткич 52 фоизга тенг (2016 йилда 24 фоиз эди). 
«Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни 
мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади. 
Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда 
хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади», 
– деди Шавкат Мирзиёев. 
Умумий ўрта таълим 
2020 йилда 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 
тага етказилади. 


Шунингдек, жорий йилда бюджетдан маблағлари ҳисобига 36 та 
янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади.
«Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида 
аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга, юқори маош тўлаш тизимини 
жорий этамиз», – деди президент. 
Қайд этилишича, 2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига 
тайёргарлик кўриш учун 348 та таянч мактабни белгилаб, 6 мингдан 
ортиқ ўқитувчиларнинг малакаси оширилади. 
Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими 
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, жорий ўқув йилидан бошлаб 
мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-
ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади. 
Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига 
мослаштириш мақсадида, Миллий малака тизими ишлаб чиқилади. 
Ушбу тизим 9 мингга яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш 
имконини беради. 

Download 391.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling