Президент Шавкат Мирзиёев асарлари, Фармон ва Қарорларида жамият


Download 391.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana08.09.2023
Hajmi391.75 Kb.
#1674126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1.1.1-maruza

Учинчиси 

Иқтисодиётни 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришнинг 
устувор 
йўналишари. 
Макроиқтисодий 
барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш 
суръатларини сақлаб қолиш; таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, 
миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва 
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш; 
қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш; 
иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини 
ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва 
хусусий 
тадбиркорлик 
ривожини 
рағбатлантиришга 
қаратилган 
институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш; вилоят, туман ва 


шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоийиқтисодий ривожлантириш, 
уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш 
масалаларининг ечими бу йўналишга асос қилиб олинган.
Тўртинчичи - Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш; 
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини 
такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини 
ошириш; арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга 
ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-
транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани 
ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш; таълим ва фан соҳасини 
ривожлантириш; ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш 
вазифаларига алоҳида эътибор қаратилиши белгилаб олинди.
Бешинчиси - Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний 
бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли 
ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар. Хавфсизлик, 
диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги 
устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Аҳолининг турли 
қатламлари ўртасидаги ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик
диний бағрикенглик тамойилларининг ҳаётда қарор топтириш ижтимоий 
тараққиётнинг муҳим шартидир. Шунингдек Ватанимизнинг тараққиёти, 
барқарорлиги масалаларининг ечими маълум бир жиҳатдан чуқур ўйланган, 
ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатга ҳам боғлиқдир.

Download 391.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling