Ўзбекистон Президенти 7 февраль кунги фармони билан 2017—2021
йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Стратегия лойиҳаси долзарб
ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс
ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва
хорижий
тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилди. Ҳужжат
интернетда эълон қилиниб, экспертлар ва жамоатчиликнинг кенг
муҳокамасидан ўтди.
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда
амалга оширилиб, уларнинг
ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир
йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Хусусан, 2017 йил
— Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинди.
2017−2021 йилларга мщлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси бешта устувор йўналишдан иборат. Улар:
Биринчиси-
Давлат
ва
жамият
қурилиши
тизимини
такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари. Унда
асосий масала
сифатида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни
модернизация қилишда
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг
ролини
янада кучайтириш; давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш;
жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш вазифаларига
алоҳида эътибор қаратилган.
Иккинчиси - Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари. Унда суд
ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини
таъминлаш, суднинг нуфузини
ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва
такомиллаштириш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини таъминлаш;
маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик
қонунчилигини такомиллаштириш; жиноятчиликка қарши
курашиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш; суд-
ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш; юридик ёрдам ва
хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин
олган.
Do'stlaringiz bilan baham: