Президент томонидан


ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ


Download 41.81 Kb.
bet3/7
Sana05.02.2023
Hajmi41.81 Kb.
#1168316
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПФ-6264-сон. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини т.э

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ


14.06.2022

Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/investiciya_loyihalari_infratuzilmasi_harajatlari_qoplab_beriladi



Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги “Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 306-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, Қарор инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий таркибини белгилайди.
Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари:

  • инвестиция лойиҳаси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли хулоса тайёрлаш;

  • марказлашган тармоқларга уланишда энг оптимал вариантни танлаш;

  • инвестиция лойиҳасини ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади;

  • инвестиция лойиҳаларини ер майдонларига оптимал жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, марказлашган инфратузилма тармоқларига уланишда оптимал ҳудудни танлаш ҳамда ташқи инфратузилма харажатларини имкон қадар кам харажатлар орқали амалга оширилишини таъминлаш ишчи гуруҳлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.06.2022 йилдан кучга кирди.
 
Саодат Усманова

Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/investiciya_loyihalari_infratuzilmasi_harajatlari_qoplab_beriladi

https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/2023-2025_yillarga_muljallangan_investiciya_dasturi_tasdiqlandi

Download 41.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling