Президентликка номзодлар, улуғланган Сталин ва нашида учун қамалишлар серияси — ҳафта дайжести


Download 1.91 Mb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1497985
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Yangi




Президентликка номзодлар, улуғланган Сталин ва нашида учун қамалишлар серияси — ҳафта дайжести


16:57 / 14.05.2023
7068
Мирзиёев муддатидан илгари президентлик сайловини эълон қилди: бешта партиядан иккитаси унинг номзодини кўрсатди. Тошкентда Сталинга шарафлар айтилди: ИИББ бу қонунга зид эмаслигини айтди. Нашида учун қамалганлар сони кўпаймоқда: янги конституциядаги принцип ишламаяпти. Якунланаётган ҳафта шаҳри – Kun.uz дайжестида.
Video Player
9 июлда – президентлик сайлови
Ҳафтанинг асосий янгиликлари душанба куни президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишдан бошланди. Давлат раҳбари конституциявий референдум якунлари ҳақида маъруза қилиб, нутқининг якунида муддатидан илгари президентлик сайлови ўтказилишини эълон қилди. Сайлов 2 ойдан кейинга – 9 июл кунига белгиланди.
Шавкат Мирзиёев қолган уч ярим йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан воз кечаётгани ҳақида гапириб, буни – конституция ислоҳ қилингани, халқ давлатдан муҳим ўзгаришларни кутаётгани ва бошқа сабаблар билан изоҳлади.
“Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган. Шу нуқтайи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ. Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади”, – деди президент.
Давлат раҳбарининг муддатидан илгари президентлик сайловини тайинлаш ваколати борлиги янги конституцияга киритилган эди. Бунинг тартиби қанақа бўлишини Сайлов кодексига киритиш жараёни фавқулодда тез бўлиб кетди. Тегишли қонунни 2 май куни депутатлар қабул қилди, 4 май куни сенаторлар маъқуллади, 6 майда эса ҳужжатни президент имзолади. Қонунга кўра, президент муддатидан илгари сайлов ўтказишни тайинласа, сайлов 2 ой ичида ўтказилиши керак. Шунга мувофиқ, 8 майдаги фармон билан, сиёсий тадбир 9 июлга белгиланди.
Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясини очиқ деб эълон қилиши ортидан, сиёсий партиялар бирин-кетин ўз номзодларини очиқлай бошлади. Парламентда энг кўп ўринга эга икки партия – ЎзЛиДеП ва Миллий тикланиш партиялари амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодини илгари суришини эълон қилди. Давлат раҳбарининг ўзи президентликка номзодини қўйиши борасида ҳозирча муносабат билдирмади.
Президентлик сайловида бир номзодни бир нечта партия илгари суриши Ўзбекистон тарихида аввал ҳам бўлган. “Тарихий карточка” каналининг ёзишича, 2000 йилги президент сайловида бирданига учта – “Ватан тараққиёти”, “Фидокорлар” ва “Адолат” партиялари президентликка Ислом Каримов номзодини кўрсатган. Лекин шундан буён ҳар битта партия алоҳида номзодига эга бўлиб келаётган эди.
Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов номзод бўлади. У 2013-2018 йилларда халқ таълими вазири бўлган, 2019 йилдан бери сўлчилар партиясини бошқариб келяпти. Президентликка ўз раисини номзод қилаётган яна бир партия – Ўзбекистон Экологик партияси. Абдушукур Ҳамзаев партия раислигига ўтган йили сайланган, ундан аввал узоқ йиллар қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳаларида ишлаган. “Адолат” партияси эса уч йилдан буён Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Робахон Маҳмудовани қўллаб-қувватлаяпти. Партиянинг амалдаги раиси Баҳром Абдуҳалимов танланмаганига у 2021 йилги президент сайловида энг охирги 5-ўринни олгани сабаб бўлгандир, эҳтимол.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling