Президентликка номзодлар, улуғланган Сталин ва нашида учун қамалишлар серияси — ҳафта дайжести
Download 1.91 Mb.
|
Yangi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўча юришлари: Советпарастларга мумкин, бошқаларга-чи
Прописка қонуни бекор қилинади
Янги конституцияни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақида президент фармони имзоланди. Унга асосан, Тошкент пропискаси бўйича қонун бекор қилинади. Кўпларни куйдирган бу бемаъни қонунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага кириши мумкин бўлган фуқароларнинг 12 хил тоифаси кўрсатилган. Бу тоифалар бекор қилингач, прописка олиш бўйича бошқа ҳудудларда қанақа тартиб бўлса, пойтахтда ҳам худди шунақа тартиб амал қила бошлаши мумкин. Топшириққа кўра, ҳукумат бу қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақидаги қонун лойиҳасини 2 ой муддатда парламентга киритиши керак. Бундан ташқари, фармонга асосан, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилиш тартиби жорий этилади. Яъни фуқаро доимий ёки вақтинча яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиб ўтса, бу ҳақда “паспорт-стол”ни хабардор қилиб қўйишининг ўзи етарли бўлади. Ички ишлар вазирлигига 1 ой муддатда бу ҳақдаги фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Энг муҳим қадамлардан яна бири – фуқароларнинг картадан картага пул ўтказмаларидан солиқ органларининг хабардор бўлиб туриши бекор қилиняпти. 1 майдан кучга кириши белгиланган бу тартиб банк сирлари тўғрисидаги қонунга ва тўғридан тўғри конституцияга зид эди. Шу тариқа, бу талаб кучга кирганидан бир ой ўтиб, 1 июндан эътиборан расман ўз кучини йўқотади. Президент фармонида, шунингдек, ота-оналарнинг барча ёшдаги фарзандлари таълимига йўналтирилган тўловларини солиқдан озод қилиш, болаларнинг давлат музейларига киришини бепул қилиш, маъмурий судларга шикоят қилишда давлат божини ундирмасдан, кейинчалик айбдордан ундириш, бирор ҳуқуқбузарликда гумонланаётган шахсни қамоққа олишдан олдин уни тиббий кўрикдан ўтказишни мажбурий қилиб белгилаш каби чоралар кўзда тутилган. Кўча юришлари: Советпарастларга мумкин, бошқаларга-чи? Ўзбекистонда энг кўп сокинлик ва хотиржамлик билан ўтадиган байрамлардан бирига айланган, одамларга шу куни қабристонларни обод қилиш, ўтиб кетган аждодлари ҳаққига дуо ўқиш ва кекса яқинларини йўқлашни ўргатган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, афсуски, охирги йилларда катта сиёсий таранглик билан ўтяпти. Дунёдаги энг катта ёвузлик империяси бўлган СССРни қўмсовчиларнинг тийиқсиз ҳаракатлари 9 майда кўпчиликнинг дилини хира қиляпти. Кремл пропагандасининг бир қисмига айланган “Ўлмас полк” акцияси, гарчи расман рухсат берилмаётган бўлса ҳам, Тошкентда ҳар йили ўтказиб келиняпти. Икки йил олдин Халқлар дўстлиги майдонида СССР байроғини ҳилпиратган акция ташкилотчилари бу йил “Ўртоқ Сталинга ура” деган ҳайқириқ билан кўча юришини ўтказди. Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг йиғилиш эркинлиги бўйича расмийлардаги икки хил стандартлар муҳокама қилинар экан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Сталинни олқишлаб қичқирганларнинг ҳаракатини қонуний деб баҳолагани эътирозларни баттар алангалатди. Бошқарма матбуот хизмати бу кўча юриши учун улар рухсат бермаганини Kun.uz'га тасдиқлади, лекин юриш қатнашчиларининг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломати йўқлигини билдирди. Бу эса ўз-ўзидан советпарастларга мумкин-у, бошқаларга мумкинмасми, деган саволларга асос бўлди. Чунки ички ишлар билан келишмасдан, бошқа жойда, бошқа мазмунда кўча юриши уюштирилса, ташкилотчиларни нима кутиши хавотирли савол остида қолади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling