Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган
Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Франсия)
Download 97.33 Kb.
|
Процессуал ҳуқуқ
Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Франсия)
Суд жараёни XII асрнинг охиригача суд жараёни илгари франкларда бўлгани каби асосан айблов характерини сақлаб қолди. Суд тўқнашуви кенг тарқалган эди. Бу иккала томоннинг ўзаро розилиги билан ёки томонлардан бири иккинчисини ёлғончиликда айблаган ҳолларда амалга ошириларди. Суд дуелини32 ўтказиш тартиби ҳуқуқий одатларда батафсил ишлаб чиқилган эди. Сеньорлик судларида деҳқонлар ишларини кўриб ҳал қилишда XI асрдаёқ анъанавий далиллар билан бир қаторда қийнаш усули ҳам қўлланила бошланган ва суд жараёни ўзининг илгариги тортишувчилик характерини йўқотган эди. Бу вақтга келиб черков судларида ҳали “рим-католик” деб номланган жараённинг қидирув (инквизицияга33 оид) шакли ўрнатилганди. Қидирув жараёни XII асрдан бошлаб аста-секин қиролларнинг ва йирик феодалларнинг судларида ҳам жорий этилди. XV асргача қидирув ва айблов жараёнлари параллел равишда амал қиларди. Лекин айблов жараёни аста-секин ордалиялар ва суд тўқнашувларининг бекор қилиниши билан йўқолиб борди. Қидирув жараёнининг батамом мустаҳкамланиши абсолютизмнинг ўрнатилиши натижасида қатор қироллик ҳужжатлари: 1498 йилги ордонанс, 1539 йилги эдикт ва 1670 йилги Катта жиноят ордонансининг чиқарилиши йўли билан содир бўлди. Tўғри, дастлаб бу жараён экстраординар (фавқулодда, ғайриодатий) деб номланган, бироқ айнан ушбу жараён кўп муҳим жиноий ишларда қўлланган. Айнан мазкур даврда кишини турмага қамаш учун фақат қамоққа олиш ҳақидаги қирол буйруғининг бўм-бўш бланкасига унинг исми ёзиб қўйилиши кифоя қилар эди. Қидирув жараёнининг биринчи босқичи суриштирув, яъни жиноят ва жиноятчи ҳақидаги дастлабки ва яширин маълумотларни йиғиш эди. Суд иши қироллик прокурорининг айблови, шунингдек, айбланувчи учун мазмуни номаълум бўлиб қолган чақувлар ва шикоятлар асосида қўзғатилган. Сўнгра суд терговчиси ёзма далиллар тўплаган, гувоҳлар ва айбланувчини сўроқ қилган, юзлаштириш ўтказган. Қидирув жараёнида айбланувчининг айбдорлиги назарда тутиларди, шунинг учун қийноқлар қўллаш учун битта гувоҳнинг кўрсатмалари кифоя қиларди. Қийноқлар усулини қўллашдан асосий мақсад “далиллар сараси” – айбланувчидан айбига иқрорликни олишга эришиш эди. Суд ишлари ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилган. Бундан ташқари, судларда ишни кўришда тергов давомида йиғилган материаллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Қуйидагилар айбланувчининг айбини исботловчи тўлақонли далиллар ҳисобланган: айбга шахсан иқрор бўлишлик, иккита “ишончга сазовор” гувоҳларнинг кўрсатмалари, айбланувчининг ўз хатлари, жиноят содир этилган жойда тузилган баённомалар ва бошқалар. Гарчанд, 1670 йилги ордонанс далилларни оқловчи ва айбловчи далилларга бўлишни назарда тутган бўлса ҳам, суд асосий эътиборни айнан кейингиларига қаратган. Агар айбловчи далиллар етарлича бўлмаса, судя қўшимча қийноқлар ўтказишга кўрсатма бериши мумкин эди. XIII асргача ҳукмлар қатъий ҳисобланган ва улар устидан шикоят қилиш мумкин бўлмаган. Судяларнинг қароридан норози бўлган шахс уларни суд тўқнашувларига чақириши ва навбатма-навбат уларнинг ҳар бири билан урушиши мумкин бўлган. Юқори турувчи сюзерен судига фақат “ҳуқуқда хато бўлган” ҳолда шикоят қилиш мумкин эди. XIII асрдан бошлаб аста-секин сеньорлик судининг ҳар қандай қарори устидан қироллик судига шикоят қилиш ҳуқуқи тан олинади. Ўз навбатида қироллик судларида анча юқорироқ турган инстанцияга апелляция тартибида мурожаат қилишга йўл қўйилади. Вақт ўтиши билан Париж парламенти фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий апелляцион суд бўлиб қолган. Францияда, айниқса, инқилоб арафасида кўп сонли апелляцион инстанцияларнинг мавжудлиги суд жараёнларининг узоққа чўзилишига ва жуда қимматга тушишига сабаб буларди. Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling