Проектирование цифровых логических устройств


Бажариладиган дастурлар сонига кўра


Download 0.79 Mb.
bet2/3
Sana16.09.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1679496
1   2   3
Bog'liq
М12. Микропроцессор

Бажариладиган дастурлар сонига кўра:
- бир ва кўп дастурли МПлар
Кўп дастурли ёки мультидастурли микропроцессорларда (бир вақтнинг ўзида бир қанча (одатда бир неча ўн дастурлар) бажарилади.
Микропроцессорли бошқарув тизимларида мультидастурли ишни ташкил этиш катта миқдордаги маълумот манбаи ва қабул қилувчисини бошқариш ва ҳолатини назорат қилишга имкон беради.
Микопроцессор хусусиятлари
Микопроцессор қуйидагилар билан ҳарактерланади.
1) Такт частотаси. Частота қанчалик катта бўлса микропроцессор тезкорлиги шунча юқори бўлади. Такт частотаси импульслари тизимли платада жойлашган генератордан берилади. Микропроцессор такт частотаси - генераторнинг 1 секундда ҳосил қиладиган импульслар сони.
2) Разрядлилик, яъни бир вақтда қайта ишланадиган иккилик разряднинг максимал сони.
Микопроцессор разрядлилиги билан белгиланади.
m – ички регистр разрядлиги, процессорнинг у ёки бу синфига тегишли эканлигини аниқлайди.
n - маълумотлар шинаси разрядлиги, маълумот узатилиш тезлигини аниқлайди.
k - адрес шинаси разрядлилиги, адреслар кенглиги ўлчамини аниқлайди.
Масалан, i 8088 микопроцессор =16|8|20 қийматлари билан тавсифланади.
Микропроцессор таркибига қуйидагилар киради:
- бошқарув қурилмаси (БҚ) – олдин бажарилган операцияларнинг натижалари ва айни фурсатда бажарилаётган операциядан келиб чиқадиган муайян бошқарув сигналларини (бошқарув импульсларини) шакллантириб, машинанинг барча блокларига зарурий фурсатларда узатиб боради; бажарилаётган операцияда фойдаланиладиган хотира уяларининг манзилларини шакллантириб, уларни ЭҲМнинг тегишли блокларига узатади; мазкур бошқарув қурилмаси импульсларнинг асосий изчиллигини тактли импульслар генераторидан олади;
- арифметик-мантиқий қурилма (АМҚ) – сонли ва белгили ахборот билан бажариладиган барча арифметик ва мантиқий операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган;
- микропроцессор хотираси (МПХ) – машина ишининг бевосита тактларида бажарилаётган ҳисоб ишларида қўлланиладиган ахборотни қисқа муддатга ёзиб олиш ва акс эттириш (узатиш) учун хизмат қилади;
- регистрлар – узунлиги турлича бўла оладиган тез ишловчи хотира уялари;
- микропроцессорнинг интерфейс тизими – ШКнинг бошқа қурилмалари билан уланиб, алоқа боғлашни таъминлайди; ўз ичига МПнинг ички интерфейси ва хотирада сақловчи буфер регистрларни ҳамда киритиш-чиқариш портлари (КЧП) ва тизим шинасини бошқариш схемасини мужассам этади.
интерфейс (ингл. interface) – компьютерда мавжуд қурилмаларни ўзаро улаб, улар ўртасида алоқа боғлаш ва унумли ҳамкорлигини таъминлаш учун мўлжалланган воситалар мажмуи.
- киритиш-чиқариш порти (ингл. I/O – Input/Output port) – микропроцессорга ШКнинг бошқа қурилмасини боғлаш имконини берувчи улаш аппарати.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling