Микропроцессорнинг структуравий схемаси
Барча микопроцессор техникаси қурилмалари умумий тизим шинаси билан бирлаштирилади (у яна тизимли магистрал ёки канал деб ҳам аталади).
Тизимли магистрал қуйи даражадаги тўртта асосий шиналарни ўз ичига олади.
- Манзиллар шинаси (Adress Bus);
- маълумотлар шинаси (Data Bus);
- бошқариш шинаси (Control Bus);
- таъминот шинаси (Power Bus).
Манзиллар шинаси. Берилган вақтда маълумот алмашувчи қурилма манзилини (номларини) аниқлаш учун хизмат қилади.
Маълумот шинаси – бу микопроцессор техникаси барча қурилмалари орасида ахборот кодларини узатиш учун қўлланилади. Маълумот шинаси доим икки йўналишли бўлади.
Бошқариш шинаси микропроцессор техникасидан фарқли равишда алоҳида бошқарув сигналларидан ахборот бўлади. Баъзи бир сигналлар маълумотларни қабул қилишни тасдиқлаш, ҳамма қурилмаларни бошланғич ҳолатга қайтариш, барча қурилмаларни тактлаш учун ишлатилиши мумкин.
Таъминот шинаси – ахборот сигналларини кўчириш учун эмас, балки, тизимни энергия билан таъминлаш учун мўлжалланган. (микропроцессорда битта (3В) ёки бир нечта таъминот манбаи (одатда -5В,12В ва –12) бўлиши мумкин).
Назорат саволлари
- Микропроцессор
- Микропроцессор классификацияси
- Микопроцессор хусусиятлари
- Микропроцессор таркиби
- Микропроцессорнинг структуравий схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |