Проф. А. Артиков 4- мавзу Технологик тизимлар бошқариш алгоритмлари. Бошқаришнинг асосий принциплари


Ғалаёнбўйичаростлашусулларинингчизмалари


Download 193.56 Kb.
bet5/5
Sana15.03.2023
Hajmi193.56 Kb.
#1270932
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 1 мавзу Автоматик ростлаш системаларининг турлари ва хоссалари

Ғалаёнбўйичаростлашусулларинингчизмалари:

R — ростлагич; RO — ростловчиорган; О — ростлаш обекти; ТЕ — таққослаш элементи; х(т) — топширувчи таъсир; Z1(т) ва Z2(т) — ичкиростловчи


таъсир; Y(т) — ростланувчимиқдор; F(т) — ғалаёнлантирувчи таъсир.
КОМБИНАЦИЯЛАШГАН РОСТЛАШ ТИЗИМЛАРИ

Четга чиқишлар ва ғалаёнланиш бўйича ростлаш тизимларининг афзалликларини ўз ичига олган комбинациялашган ростлаш принцини бўйича ишлайдиган тизимларда асосий ғалаёнланишни компенсация қилиш учун ғалаёнланиш учун АРТ қўлланилади. Бунда қўшимча равишда четга чиқишлар принципига асосланган яна бир ростлаш контури ишлатилади. Бу контурда туғрловчи ростлагич четга чиқишга нисбатан сигнал ишлаб чиқаради, сигнални ўз навбатида ғалаёнланиш бўйича ростлаш контурининг ростлагичи топшириқ сифатида қабул қилади. Шундай қилиб, асосий ғалаёнланиш таҳсири ва тизимда пайдо бўладиган хатога сабаб бўлган барча ғалаёнланишлар тез сурҳатларда компенсация қилинади. Комбинациялашган ростлаш тизими, анча аниқ ростлаш натижасини таҳминлайди ва бошқа тизимларга қараганда мураккаб, шу сабабли четга чиқишлар бўйича АРТ талаб қилинган даражада аниқ ростлашни бажара олмаган ҳолдагина бундай тизимлар қўлланилади.


Комбинациялашган тизимлар орасида энг мукаммали ростланувчи катталикнинг тизимга кўрсатадиган ғалаёнланишлари таҳсиридан озод этувчи инвариант тизимлардир. Инвариантликка тизимдаги ғалаёнланишлар таҳсири бўйича алоқалар киритиш орқали эришилади. Бунда, ростланувчи катталикнинг стабиллашишига ёки ўзгараётган топшириқнинг қайта тикланиш сифати яхшиланишига интилинади. Агар мутлоқ инвариантлик шартлари бажарилса, ростланувчи катталик ғалаёнланишлар таҳсирига боғлиқ бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, нол қийматдан бошқа ғалаёнланишлар таҳсирида тизимдаги ростланувчи катталикнинг тебраниш қиймати нолга яқинлашади.

Комбинацияланган ростлаш усулларининг чизмалари:



R — ростлагич; RO — ростловчиорган; О — ростлаш обекти; ТЕ — таққослаш элементи; х(т) — топширувчи таъсир; Z1(т) ва Z2(т) — ичкиростловчи
таъсир; Y(т) — ростланувчимиқдор; F(т) — ғалаёнлантирувчи таъсир.
Синов саволлари:
1. Бошқариш алгоритми тушунчасига таъриф беринг.
2. Бошқаришнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
3. Очиқ бошқариш принципи қандай принцип?
4. Ғалаён бўйича бошқариш принципи тушунтириб беринг.
5. Ёпиқ занжирли бошқариш принципига таъриф беринг.
6.Бошқаришнинг учта фундаментал принципларининг асосий камчиликлари ва устунликлари нималардан иборат?
7. Фарқ сигнали қандай сигнал?
8. Қайси боғланиш приципи АРТ номи билан юритилади?
Download 193.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling