Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАТЕРИАЛЛАРИ
Download 1.04 Mb.
|
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАТЕРИАЛЛАРИ
Мавзу: Профессионал таълими соҳасидаги давлат сиёсати ҳамда уни модернизациялаш учун қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни (2 соат) Режа: ЎзР Таълим тўғрисида Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони. Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори. Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом. Таянч иборалар: демократик ислоҳатларни изчил давом эттириш, халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, таълим-тарбия, таълим-тарбиянинг узвий боғлиқлиги, таълим-тарбиянинг демократик жамият ривожланишидаги аҳамияти, таълим-тарбияда инновация ва можернизация, ёшларни демократик жамият ривожида иштироки. Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида “Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётгани ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон цивилизацияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган ҳолда амалга оширишни тақозо этади” деб алоҳида таъкидланган. Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш тизимини кенгайтириш вазифалари белгиланган. Шу асосда республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фонида Ўзбекистон иқтисодиётида сезиларли юксалиш кузатилди, кўлам ва сифат жиҳатдан жиддий таркибий ўзгаришлар юз берди. Иқтисодиётнинг барча тармоқларига замонавий инновацион технологиялар жадаллик билан кириб келмоқда. Саноатда, қишлоқ хўжалигида, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори қиймат, юқори ҳосилдорлик, унумдорлик ва тежамкорликни таъминловчи интенсив технологиялар, ишлаб чиқариш соҳасида жуда кенг кўламдаги замонавий инновациялар жорий этилмоқда. Мазкур жараёнларга миллиардлаб АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда ва минглаб янги технологик иш ўринлари яратилмоқда. Биргина 2019 йилнинг ўзида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 220,7 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, шундан асосий капиталга инвестициялар ҳажми 189,9 триллион сўм эканлиги ва бу 2018 йилги кўрсаткичларига нисбатан 1,3 баробар ўсганлиги яқин келажакда мазкур лойиҳалар юқори малакали профессионал кадрларнинг янги авлоди етишиб чиқиши зарурлигини белгилаб бермоқда. Шу билан бирга, халқаро меҳнат бозори талаблари, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар даврида замон талабларига мос малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни, касб-ҳунар таълим соҳасида янги тизимни - халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини талаб қилди. Натижада касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам давлат сиёсати тубдан ўзгарди. Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди. Ушбу миссия моҳияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий квалификацияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга муҳаббатини, халқига садоқатини юксалтиришдан иборатдир. Шу тариқа тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: - ҳудудлар ва соҳалар кесимида иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш; - ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш; - ўз меҳнат фаолиятига инновацион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик, интеллектуал, маданий, маънавий потенциални ривожлантириш каби компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш. Ана шу миссия ва мақсадларни кўзлаб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон Ўзбекистон тарихида янги профессионал таълим тизимини ташкил этишга асос бўлган бўлса, 2020 йил 24 январда давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида “Жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ташкил этилади” деб мазкур тизимнинг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлади. Бунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари баробарида тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби тез суръатларда равнақ топаётган соҳалар учун ишчи касблар бўйича малакали кадрлар тайёрланиши кўзда тутилди. Ўз навбатида, янги тизимнинг барча ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилди. Жумладан, яқинда “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори эълон қилинди. Қарор билан узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом, Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави, Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави ҳамда Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар асосида ўқув жараёни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган таълим дастурлари асосида ташкил этиладиган 3 та тоифадаги таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади. Жорий этилаётган янги тизим халқаро андозаларга тўла мос бўлиши учун 14 та халқаро ташкилот билан ҳамкорликда ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди. Германия, Швейцария, Корея, Туркия ва Хитой ҳамда ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Осиё тараққиёт банки, Европа таълим фонди, Туркия ҳамкорлик агентлиги, Хитойнинг Университетлар уюшмаси каби қатор хорижий давлат ва ташкилотлардан 200дан ортиқ нуфузли халқаро экспертлар жалб этилди ва улардан салмоқли хулосалар олинди. Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида қуйидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилди: Биринчидан, 2020/2021-ўқув йилида профессионал таълим тизимида республика бўйича жами 725 та таълим муассасаси, яъни 339 та касб-ҳунар мактаби, 200 та коллеж ва 186 та техникум фаолият кўрсатиши белгиланди. 1-тоифа - касб-ҳунар мактабларида таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 3-даражасига мос келувчи 2 йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Касб-ҳунар мактабларида устувор йўналиш сифатида оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби иқтисодиётимизда муҳим ўрин эгаллаган 200 дан ортиқ ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади. Камбағалликка қарши кураш доирасида, аввало, кам таъминланган оилалар фарзандларида тадбиркорликка, бизнесга, пировард натижада даромад олишга йўналтирувчи билим, малака ва кўникмалар ҳамда компетенциялар шакллантирилади. 2-тоифа - коллежларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи, касбларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, 2 йилгача бўлган муддатлар давомида ўқитишга мўлжалланган таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим мутахассислари тайёрланади. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфида фаолият кўрсатадиган ва шу соҳадаги аниқ иш ўрни учун мутахассислар тайёрлайдиган ушбу коллежларга мактабларнинг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Коллежларда Германия тажрибасида яхши самара берган “дуал” таълим принциплари жорий этилади: ўқувчилар ҳафтанинг маълум кунларида коллежда назарий билим олади, бошқа кунлари корхонанинг ўзида бириктирилган уста раҳбарлигида тўғридан-тўғри келажакда ишлайдиган иш ўрнида амалиёт ўтайди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling