Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими
Download 1.04 Mb.
|
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий
Ишнинг мазмуни
20-асрнинг охирларида дунёда меҳнат бозорининг глобаллашуви, трансчегаравий корпорацияларнинг жадал ривожланиши, ЕИ ва шунга ўхшаш иттифоқларнинг барпо этилиши ва меҳнат бозорида меҳнат миграциясининг кучайиши ММРларни яратилишига сабабчи объектив факторлардан бўлиб ҳисобланади. Турли мамлакатларнинг таълим тизимининг турлилиги, ҳар бир давлатда малака даражаларига турли ёндашувлар каби факторлар туфайли диплом иш берувчилар учун эгасини характерловчи асосий восита бўлмай қолди. Бундан ташқари, шахсни умр бўйи таълим олиш эҳтиёжини аниқлаш, баҳолаш ва амалга ошириш, шунингдек тез ўзгарувчан шароитда касб эгасидан қандай янги ҳусусият, қобилиятларни талаб этиши кабимасалалар долзарб муаммога айланди. Шу каби муаммоларнинг ечими сифатида бир қатор ривожланган давлатларда Миллий малакалар рамкалари, миллий малакалар тизимлари яратила бошланди. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида Америка ва Европада профессионал ва олий таълимнинг кризиси кўзга ташланиб қолди Таълим иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, бизнеснинг эҳтиёжларидан орқада қолиб кетди, битирувчилар меҳнат фаолиятига бевосита киришиб кета олмай қолдилар Шундай қилиб, кун тартибига иш берувчилар томонидан ходимларга талабларни шакллантириш масаласи қўйилди. Ишга кирувчилар мазкур талабларни ўзлаштирганликларини кўрсатишлари керак. Юқорида айтилган талабларни шакллантириш “касб стандарт”ларининг тамал тоши бўлиб хизмат қилди. Маълумки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиздаги профессионал таълим дастурлари ЮНEСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашмаганлиги, ўқув жараёнига Ўзбекистоннинг Миллий квалификация тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилиб келаётган эди. Бу эса ўз навбатида касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини тугаллаган ёшларимиз хорижий давлатларда ўз мутахассисликлари бўйича ишлашларига ҳам имкон бермаётган эди. Айни камчиликларни бартараф этиш, мавжуд касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда мутлақо янги профессионал таълим тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек Ўзбекистонда самарали фаолият юритаётган хорижий лойиҳалар экспертлари билан биргаликда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг (Германия, Франция, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Белорус Республикаси, Молдово) тажрибалари ўрганилиб, Ўзбекистонда илк бор Миллий малакалар рамкаси ишлаб чиқилди. Миллий малакалар рамкасининг тасдиқланиши меҳнат бозорида ноформал тарзда таълим олган минглаб ҳамюртларимизни квалификацияларини тан олинишига имкон беради ва улар ўз билим, кўникма ва малака даражасига мос касб ва мутахассисликлар бўйича ишлай олишларига имконият яратади. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар тармоқлар малакалар рамкалари, касб ва таълим стандартлари, миллий ва халқаро даражада малакаларни тан олишнинг касбий таълимнинг барча даражалари учун ягона механизмларни назарда тутувчи, малакаларни тармоқлараро ва халқаро таққослашни таъминловчи компетенцияни баҳолаш тизими Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимининг институционал компоненти ва асоси ҳисобланади. Жорий йилнинг 15 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Миллий малакалар рамкаси ҳамда Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси нима? – ММР Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат ва таълим соҳаларини малака даражалари ва уларга эришишнинг асосий йўлларини умумлаштириб ифодалаш орқали уйғунлаштириш воситаси ҳисобланади. Ҳамда Миллий малакалар рамкаси малака даражаларининг ягона шкаласини, уларни эгаллашни таъминловчи таълим дастурлари ва касбий таълим натижаларига талабларни белгилайди. ММР қуйидагиларни таъминлайди: ўқитиш натижасида олинадиган билимлар, маҳоратлар, кўникмалар ва компетенцияларни уйғунлаштириш; касбга ўқитиш ва меҳнат бозорининг малакаларга эҳтиёжлари орасида ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкам тизимини шакллантириш; касбга ўқитиш, меҳнат тажрибаси натижаларининг малака талабларига ва касб стандартларига мослигини баҳолаш жараёнини амалга оширишни; миллий ва халқаро даражаларда малакаларни тан олишни. ММР қуйидаги имкониятларни яратади: касб стандартларини ишлаб чиқишда — ходимлар малакасига, таълим стандартларини ишлаб чиқишда — битирувчиларнинг билим даражаларига талабларни ягона нуқтаи назардан ёритиш; ходимларни ишга қабул қилишда, ташкилот ичида ва ташкилотлар орасида вертикал ва горизонтал ҳаракатлантиришда малакаталабларини белгилаш; ходимлар ва ишга даъвогарларнинг малакасини аниқлаш материаллари ва тартиботларини ишлаб чиқиш; республика, ҳудуд ва тармоқ даражаларида, шунингдек, ташкилотларда кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирларни режалаштириш; малакаларни ривожлантириш мониторингини ва статистик таҳлилни амалга ошириш. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling