Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими


Download 1.04 Mb.
bet6/25
Sana17.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1542908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий

3.2. Амалий таълим мазмуни


Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими.
Тингловчиларда эришилган натижалар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, мазкур вазифаларни бажариш борасида профессионал тизими тасарруфидаги барча таълим муассасалари педагог ходимларига ва улар орқали кенг жамоатчиликнинг онги-шуурига етказиш кўникмасини шакллантириш.
Амалий машғулотлар давомида тингловчилар кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш ишлари, таълимни режалаштириш ва бошқаришдаги мустақиллик шакллантирган ҳолда қуйидаги амалий топшириқларни бажарадилар:
1. Профессионал таълими тизими соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмунини шархлаш (қабул қилинган ҳужжатлардан бирини):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли, 2018 йил 25 январда «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сонли, 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5763-сонли, 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли фармонлари, Профессионал таълим тизимига тегишли низомлар, йўриқномалар, кўрсатмалар, юқори ташкилотларнинг буйруқлари.
2. Тингловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалиётга жорий этиш орқали ишчи касбларга қисқа муддатли касбга ўргатиш курсларини ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш.
3. Тингловчи таълим муассасасидаги тайёрлов йўлга қўйилган касбларнинг ўқув режа ва дастурлари мисолида Миллий малакалар рамкаси акс эттирилишини таҳлил қилиш.
3. Миллий малака тизимида таълим муассасининг ўрнини кўрсатиб бериш.
4. Тингловчи таълим муассасидаги тайёрлов йўлга қўйилган касбнинг стандартидан шу касбга оид асосий меҳнат функцияларини аниқлаш ҳамда шу касбнинг ўқув режасидан шу меҳнат функциясига оид кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган модулларни аниқлаш.
5. Касб стандартидан касбнинг профилини ажратиб олиш.
Амалий машғулотлар интерактив методлар асосида, яъни семинар-тренинг шаклида ўтказилади. Амалий машғулотларда “Кичик гуруҳларда ишлаш” методидан фойдаланилади. Машғулот давомида шаклланган кичик гуруҳлар муҳокамалар асосида Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг мазмуни ва уларни амалиётга жорий этишдаги муаммоларни ўрганадилар, таҳлил қиладилар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиб, тақдимот қиладилар.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling