Profi university” Ҳусусий олий таълим муассасаси ппс-104-гурухи талабаси
Download 314.27 Kb.
|
Психодиагностикадан методикалар
З. Тушкунлик
Расм қоғознинг энг қуйи қисмига жойлаштирилган Уй ёки дарахтнинг юқоридан кўриниши Асосий чизиқнинг пастга қараб кетиши Расм чизиш жараёнида чизиқни заифлашиши Расм чизиб бўлгандан сўнг толиқиш Жуда кичкина расм Фақат оддий қора қалам билан чизиш Тўқ ранглар устунлиги Чарчаганлик ёки бажара олмаслик сабабли тестдан воз кечиш Одамнинг расми номутаносиб,тўқ рангда «ғужанак» ҳолатда Бола уй, дарахт, одам расмини муайян тестни ўтказиш вазиятда чизгандагина уни таҳлил қилиш мумкин. У боланинг тасвирий фаолиятини психологик кўриб чиқиш мумкин дегани эмас, лекин бундай ҳолларда таҳлилнинг бошқа усулларидан фойдаланилади, расмни баҳолаш моҳияти ҳам фарқ қилади. Агар бола тенгдошларига нисбатан сезиларли даражада ёмон чизса, агар расмда салбий истиқбол бўлса, мутаносиблигида бузилиш, чизилаётган объектларда асосий деталларни йўқлиги, учта чизилган расмнинг сифати яхши бўлмаса, бу ақлий ривожланишдан орқада қолиш ҳақида хулоса учун етарли даражада асос, бўлмайди. Бу кўпроқ педагогик қаровсизликдан далолат бериб, уни қўшимча усуллар орқали ташхис қилиш зарур. Келгусидаги текширувни боланинг интеллектуал хусусиятларини аниқлашга йўналтириш зарур. Агар расмлар орасида бирортаси салбий сифати билан ажралиб турса, эҳтиёж у синалувчининг кўп ҳолларда ёрқин эмоционал таъсирини юзага келтиради. Агар учта расм бўйича бир қанча белгилар тўплами намоён бўлса, мазкур бола учун эмоционал муаммоларни ҳал қилиш зарур деб тахмин қилиш муҳим. Амалиётда УДО тестини қўллашга асосланишнинг самараси, тестда чизилган расмлар марказий нерв тизимининг (МНТ) органик жароҳатланишини аниқлашга ёрдам бериши мумкин. Психолог ва невропотолог томонидан болани МНТнинг органик жароҳатланишига асосланган қўшимча текшириш зарурияти белгиси сифатида кўриш мумкин бўлган бешта кўрсаткич мавжуд: — расмда иккита чизиқ; — чизиқларнинг бир-бири билан туташмаганлиги; — чизилган шаклда қаттиқ қиялик; — жуда катта бош; — расмда одамни адекват бўлмаган ҳолда ажратиб кўрсатиш. МНТда органик жароҳатланишнинг фигура қисмлари мавжудлиги боланинг ақлий ривожланишдан орқада қолишидан далолат бермайди, бироқ мактабда фанларни ўзлаштира олмайдиган болаларни ташхис қилишда асосий омил ҳисобланади. Бундай болалар тез чарчайдилар, диққати суст, мактабда ва уйда алоҳида тартибни ҳамда ўқув жараёнини алоҳида ташкиллаштиришни талаб этади. Улар тузалгунларига қадар мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар психологларнинг диққат марказида бўлиши зарур. Бундай болаларнинг ота-оналари билан психологик маслаҳат кўринишида яқин алоқа ўрнатиш зарур ҳисобланади. Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, тестни бажариш икки қисмдан иборат: расм чизиш жараёни ва ундан кейинги суҳбат. Бу суҳбатдан боланинг мактаб таълимига тайёргарлик даражасини аниқлашда, нутқ ривожланишини ташхис қилишда фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари у умумлаштириш қобилияти ва мантиқий тафаккур ривожланишини аниқлашга имкон беради. Download 314.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling