Программа по подготовке кадров, духовность, интеллек- туально развитое поколение
Фуқаролик – фуқаро эканлик; фуқароларга оидлик; фуқаронинг ҳуқуқий ҳолати деган маъноларни беради 3 . Позиция
Download 2.77 Mb. Pdf ko'rish
|
faol-fu-arolik-pozitsiyasiga-ega-b-lgan-yosh-avlodni-tarbiyalashda-u-u-iy-tarbiyaning-rni
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Фуқаролик – фуқаро эканлик; фуқароларга
оидлик; фуқаронинг ҳуқуқий ҳолати деган маъноларни беради 3 . Позиция (лотинча positio – ҳолат, вазият): 1) ҳар қандай кимса ёки нарсанинг тут- ган ўрни, ишғол қилиб турган жойи, мавқеи, ҳолати, вазияти; 2) қўшиннинг мудофаа ёки ҳужум қилиш мақсадида эгаллаб турган ва муҳандислик нуқтаи назаридан жиҳозланган ер майдони; 3) шахмат ва шашка ўйинида доналарнинг жойлашиш ҳолати; 4) бирор масалада тутилган йўл, нуқтаи на- зар; воқеа-ҳодисанинг муайян баҳоси 4 деган маъноларда келади. Ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш – ҳар бир болада ўз халқининг тарихи, маънавий қадриятлари, ватанимиз- нинг имкониятлари ва истиқболини билиш ва қадрлаш, ундан фахрланиш, юрт тинчлиги, Ва- тан равнақи ва халқ фаровонлиги учун дахл- дорликни ҳис қилиш, ўз ҳуқуқи билан бирга- ликда бурч ва мажбуриятларини яхши билиш ҳамда уларни тўлақонли амалга ошириш, ҳар 2 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2008. -325-б. 3 Ўша жойда, 369-б. 4 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-жилд. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2007. -325-б. 4 КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ АМАЛДА / НАЦИОНАЛЬНАЯ ПРОГРАММА ПОДГОТОВКИ КАДРОВ В ДЕЙСТВИИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 3 қандай ҳолатда ҳам миллий манфаатларни ҳимоя қила олиш фазилатларини тарбиялаш демакдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «... барчамизнинг асосий вазифамиз – ёшлари- мизнинг мустақил фикри ва дунёқараши шакл- ланишига кўмаклашиш, ҳаётда ўз позицияси ва ёндашувини қатъий белгилаб олишига ёр- дамлашиш, уларни онгли ва билимли қилиб тарбиялаш, ён-атрофдаги воқеаларга бепарво бўлмаслик, дахлдорлик туйғуси билан яшашга ўргатишдан иборат» 1 . Ёшларнинг қонунга итоаткорлиги уларнинг юксак ҳуқуқий онглилик, жамият ва давлат манфаатларини чуқур тушуниб етиб, ижтимо- ий бурч, давлат ва жамият олдидаги жавобгар- лик туйғуларида намоён бўлади. Ёшлар қонун меъёрларига жазоланишдан қўрқиб эмас, бал- ки ихтиёрий равишда амал қилишлари зарур. Бу уларнинг ички эътиқодларига айланмоғи лозим. Қонунларга риоя қилиш одати чуқур англанган эҳтиёж бўлмоғи керак. Бунинг учун ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ло- зимдир. Ҳуқуқий маданият тушунчаси жамият маъ- навий ҳаёти янгиланишининг мураккаб ва кўп қиррали ҳодисасидир. Ҳуқуқий мадани- ят фуқаролар ва турли ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг жамиятда ўрни ва муносабат- ларига доир турли хил қарашлари, тасаввурла- ри, ғоялари қонуний асосларининг ифодаси- дир. Ҳуқуқий маданият ҳуқуққа доир қонуний асосларга мос ҳолда унинг маданиятда ифо- даланишидир; белгиланган ҳуқуқий меъёр ва қонунларга мос ҳолдаги фаолият, қарашлар мажмуидир, у маданиятни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлайди, унинг қонуний асоси бўлиб ҳизмат қилади. Ҳуқуқий маданият қонунларни маданият орқали ифодаланиши ёки маданият- ни қонунга мос намоён бўлиши, ҳуқуққа доир қарашлар, тасаввурлар мажмуидир. Кучли фуқаролик жамиятига эришиш учун фуқаролар (жумладан, ёшлар) ўз ҳуқуқ ва эр- кинликлари билан бирга бурч ва мажбури- ятларини яхши билишлари зарур. Зеро, ин- 1 Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. – Т.: «Ўзбекистон», 2006. -100-б. сон ҳуқуқи ва асосий эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг етакчи тамойиллари сирасига ки- ради. Шу сабабли, бугунги ривожланган ду- нёда ҳар бир давлат инсон ҳуқуқ ва эркин- ликлари, хавфсизлиги, яшаш шароитини таъ- минлаш борасидаги халқаро миқёсда қабул қилинган ҳужжатларни ратификация қилган. Бу ҳужжатларга оғишмай амал қилиш эса фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти қай дара- жада шаклланганига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 1 июл- даги «Олий таълим муассасасининг Намуна- вий Ички тартиб қоидалари ҳамда Уставини тасдиқлаш ҳақидаги» 257-сонли буйруғи асо- сида «Талабаларнинг таълим муассасаларида- ги ҳуқуқ ва мажбуриятлари» мавзусида 18 та саволдан иборат саволнома тузилди. 2014 йил 9-17 декабрь кунлари ўтказилган сўровномада 2 та олий таълим муассасасининг 492 нафар талабаси иштирок этди. Сўровнома Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Ни- зомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг «Тарих» факультети 1-курс талабалари ўртасида ўтказилди. Саволномани ўтказишдан асосий мақсад талабаларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қай даражада би- лишларини аниқлаш эди (1-жадвал). Талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровномадаги жавобларни таҳлил қилиш натижасида рес- пондентлардан олинган жавоблар 24% тала- ба ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши били- шини, 35%и қониқарли ва қолган 41%ида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш даражаси қониқарсиз эканлигини кўрсатди. Саволно- мадан олинган жавоблар бу борада тизимли тарбиявий ишлар ташкил қилиш заруратини кўрсатиб турибди. Олий таълим муассасалари- нинг маънавий-маърифий ишлари жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муаммоси ҳамон долзарблигича қолмоқда. Бу аввало маънавий-маърифий ишларда ҳуқуқий тарғибот, ушбу йўналишда таълим-тарбиянинг мувофиқлаштирилмаганида ва ушбу фаолият билан шуғулланиши керак бўлган педагоглар фаолиятининг ислоҳотлар талабига жавоб бермаслигида кўринмоқда. 5 КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ АМАЛДА / НАЦИОНАЛЬНАЯ ПРОГРАММА ПОДГОТОВКИ КАДРОВ В ДЕЙСТВИИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling