Программа по подготовке кадров, духовность, интеллек- туально развитое поколение


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana03.12.2023
Hajmi2.77 Mb.
#1780989
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
faol-fu-arolik-pozitsiyasiga-ega-b-lgan-yosh-avlodni-tarbiyalashda-u-u-iy-tarbiyaning-rni

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 3
Жамиятимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошири-
лаётган бугунги кунда фуқароларнинг жамият тараққиёти, 
давлат бошқарувини амалга оширишдаги фаол иштиро-
кини таъминлаш, бунинг учун унинг ижтимоий-сиёсий ва 
маънавий-маърифий асосларини яратиш муҳим вазифа бўлиб 
қолмоқда. 
Зеро, фуқаролар, хусусан, ҳар бир шахснинг 
жамиятдаги ўзига хос ўрни, уларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини таъминлаш биз мақсад қилган 
фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим 
шартидир. Бинобарин, ёшларнинг ижтимоий-
иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки-
ни таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил 
ва эркин фикр лайдиган, замонавий илм-фан 
ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама 
соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга 
қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини из-
чил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон 
Рес публикаси Президентининг 2014 йил 6 фев-
ралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёш-
ларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш-
га қара тилган қў шимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги ПҚ-2124-сонли қарори қабул 
қилинди. Бу қарор мамлакатимизда ёшлар 
сиё сати бўйича олиб борилаётган кенг кўламли 
ишларнинг изчил давоми сифатида келгусида 
бажаришимиз лозим бўлган ишларимизни 
белгилаб берувчи дастур бўлди.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 
асосий қисмини, яъни тахминан 60 фоизи-
ни 30 ёшга кирганларнинг улуши ташкил 
этади
1
. Ёшлар бугун миллий ўзига хосликни 
сақлаб қолиш ҳамда давлат мустақиллигини 
мустаҳкамлашда муҳим куч сифатида намоён 
бўлмоқда. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти-
ни ривожлантириш, глобаллашув даври салбий 
ҳодисалари хавфини камайтириш ва ёшларни 
маънавий етук шахслар этиб тарбиялаш учун 
уларда фаол фуқаролик позициясини шакл-
лантириш зарур. Зеро, фуқаролик позицияси-
га эга бўлган ёшларгина жамиятнинг асосий 
мақсадлари нимадан иборатлигини тушуниб
халқ ва жамият олдидаги масъулиятини чуқур 
англайди. 
1
Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк 
келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – 
Т.: «Ўзбекистон», 2015. –240-б.
Фаол фуқаролик позицияси нима деган са-
волга жавоб берадиган бўлсак, «Ўзбек тили-
нинг изоҳли луғати»да «фаол» (арабча «ҳаракат 
қилувчи, таъсирчан») сўзига қуйидагича таъ-
риф берилган:
1) бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат 
билан, астойдил киришадиган, ишчан; 
2) бирор жамоанинг ижтимоий ҳаёти, фао-
лиятида астойдил, берилиб ишлайдиган, жа-
моатчи; 
3) ҳаракатчан, кўп ҳаракат қиладиган
2
.

Download 2.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling