Программалаштирилалиган универсал контроллерининг логиктузилиши Ривожланган мп системасини мантикий тузилиши


Download 88 Kb.
bet1/3
Sana17.02.2023
Hajmi88 Kb.
#1207619
TuriПрограмма
  1   2   3
Bog'liq
Кўп процессорли ва ўзгарувчан структурали микропроцессорли бошқариш тизимлари


Микропроцессорли системанинг логик тузилиши

Режа:


  1. Программалаштирилалиган универсал контроллерининг логиктузилиши

  2. Ривожланган МП системасини мантикий тузилиши.

Микропроцессор асосидаги ҳақиқий электрон системаси кўп вазифаларни бажарувчи қурилмаларни (блокларни) ўз ичига олади, ана шулардан биттаси МП. Системанинг ҳамма қурилмалари стан­дарт интерфейсга эга бўлади ва ягона маълумотлар магистралига уланади (10 —расм).
Системага қўйилган талабга кўра МП битта кристалли ёки КИС, кўп кристалли микропроцессорли комплекти асосида битта платали қурилма бўлиши мумкин.
Системада МП марказий бошқарувчи ва қийматларни ариф­метик мантиқий ўзгартирувчи қурилма вазифасини бажаради. МП, бошқарувчи қурилма вазифасида системани мантиқий қурилмаларини кетма—кет ишлашини таъминловчи синхросигналлар кетма — кетлигини ва мантиқий сигналларни ишлаб чиқади.
А М
Б М

ОЗУ УДЫ

МП

ИҚ

ИҚ

ПЗУ ДХҚ

УВИВ ЧҚ


УВВ ҚХҚ



10 расм. МПли системанинг мантиқий тузилиши
Операндлар деб, МПни арифметик — логик блокида амалий ўзгартиришга мансуб бўлган сонларга айтилади. Операндлар бўлиб бошланғич сон, натижа, ўзгармас сон ёки бошқа катталиклар бў — лиши мумкин. Микропроцессорда амаллар битта ёки иккита опе — рандлар устида ўтказилиши мумкин.
Микропроцессор системасида хотира ҳар хил хотира қурилмаларида амалга оширилиши мумкин. Хотиралар иқтисодий — техник нуқтаи назарга кўра ярим утказгичли доимий ва оператив ўзгарувчан хотира қурилмаларида ташкил этилиши мумкин.
Ярим утказгичли доимий хотира қурилмаси (ДХҚ —ПЗУ) системанинг ишлаш жараенида аввалдан ёзилган қийматларни фақат ўқишга имкон беради.
Ярим утказгичли тез ўзгаручан оператив хотира қурилмаси (ЎХҚ—ОЗУ) қийматларни оператив ёзиб ва ўқишни таъмин — лайди (микропроцессорни ишлаш темпига мое тушадиган).ЎХҚнинг камчилигига уларнинг манбага боғликлиги киради, яъни манба ўчса маълумотлар йўқолади.
Системанинг хотираси адресланади, яъни хар бир сўз хотира ячейкасига ўзининг ноёб (уникал) адреси билан ёзилади. Сўз—бу иккилик сонларнинг иккилик разрядларининг йиғиндисидир. Хотирадан сонларни ўқиш (олиш) ёки хотирага сонни ёзиш учун хотиранинг адресини аниқ бериш керак.
Қийматларни киритувчи қурилма (УВВ) —бу қурилмалар, во — ситалар, МПнинг регистрига ёки хотирага қийматларни ташқаридан (клавиатурадан, бошқарувчи пультдан, перфолентадан, перфокар — тадан, магнит ленталаридан, кассета, диска, диспетчерлардан) узатиш вазифасини бажаради.
Қийматларни узатувчи қурилмалар (УВВ)—бу қурилмалар, во — ситалар МПнинг регистрларидан ёки хотира ячейкасидан (дисплей, печатлайдиган қурилма, ташқи хотира қурилмаси, бошқарувчи қурилма ва ш.ўхш.) қийматларни ўқиш вазифасини бажаради.
Киритиш — чиқариш учун ишлатиладиган ҳар хил қурилмаларни, уларни ҳамма боғланишларини ва хабарларини стандарт кўринишга келтириш зарур, яъни интерфейсларни мослаш керак. Бунинг учун маълумотли контроллер (информацион кон­троллер—ИК) деган махсус аппарат блокидан фойдаланилади. Бу маълумотли контроллер МПнинг маълумотли магистралига уланиш томонида стандарт интерфейсга эга, киритиш — чиқариш қурилмалари томонидан эса стандарт бўлмаган интерфейсга эга (интерфейс — боғланишнинг ўзгартиргич вазифасини ўтайдиган қурилмадир).
Микропроцессор ЎХҚ, ДХҚ, киритиш — чиқариш қурилмалари билан биргаликда микроЭҲМни ташкил этади.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling