Project gov uz


-боб. Электр таъминоти ва бошқарув тизими


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

13-боб. Электр таъминоти ва бошқарув тизими.
1-§. Электр таъминоти 
213. Иссиқлик тармоқларининг электр истеъмолчиларини электр энергияси билан 
таъминлаш “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекциясининг 2006 йил 23 июндаги 105-сон 
буйруғи билан тасдиқланган “Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари” нинг VII-
бўлими (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2006 йил 18 июлдаги 20-15-
143/14-сон хати билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат деб 
топилган) га мувофиқ амалга оширилиши керак.
Иссиқлик тармоқларининг электрдан фойдаланувчи ускуналари электр таъминоти 
ишончли равишда электр энергияси билан таъминланиши бўйича қуйидаги тоифаларга 
бўлинади:
I тоифа – насос хоналарида босимни кўтарувчи ва аралаштириш насослари, 
дюкерлардаги дренаж насослари, бошқарув хоналари;
II тоифа – телебошқарувга (масофадан) эга беркитувчи арматуралар, иситиш 
пунктларидаги иситиш ва шамоллатиш тизимларининг босимини оширувчи аралаштириш 
ва циркуляция насослари, иссиқлик тармоқларини тўлдириш учун ўрнатилган аккумулятор 
бакларини зарядлаш (тўлдириш) ва разрядкалаш (бўшатиш) учун насослар, бўлиниш 
тугунларидаги тўлдириш насослари, тунеллар ва дюкерларни ёритиш жиҳозлари ва у ерда 
ўрнатилган асбоб ускуналар;
III тоифа – бошқа электр энергиясидан фойдаланувчилар.
214. Ер остида жойлаштирилган иссиқлик пунктлари ва камералардаги электр 
иншоотларни бошқариш аппаратуралари шикастланиш натижасида тўкилиши мумкин 
бўлган сув сатҳидан юқорида жойлаштирилиши лозим. Тўкилган сув сатҳи ҳисоб 
ишларини бажариш натижасида аниқланади. Ҳисоб натижалари бўлмаган тақдирда ер 
сатҳидан юқорида жойлаштирилади.
215. Электр энергияси билан ёритиш, электр асбоблари билан жиҳозланган иссиқлик 
пунктлари, павильонлар, тунеллар, дюкерлар, насослар ўрнатилган хоналар, шунингдек 
эстакадалар ва алоҳида баланд таянчларнинг майдонларида, электр бошқарувига эга 
арматуралар, созлагичлар, назорат-ўлчов асбоблари жойлашган жойларда кўзда тутилади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling