Project gov uz


-§. Ер устидан қувурларни ўтказиш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

3-§. Ер устидан қувурларни ўтказиш 
163. Иссиқлик тармоқларини ер устидан ўтказилганда, темир бетон ва пўлатдан 
ясалган қурилиш конструкциялардан фойдаланган ҳолда, алоҳида-алоҳида жойлашган паст 
ва баланд бўйли таянчларда ва эстакадаларда ўтказилишини назарда тутиш лозим.
164. Алоҳида ўрнатилган таянч ва эстакадаларни ҳисоблашда КМК 2.09.03 талаблари 
эътиборга олиниши керак.
165. Темир йўллар, дарёлар, жарликлар кесишмасидаги йўл ўтказгичларда ва алоҳида 
ўрнатилган таянчларда қувурларга техник хизмат кўрсатиш учун кириш қийин бўлган 
бошқа участкаларда кенглиги камида 0,6 m бўлган ўтиш кўприги бўлиши кўзда тутилиши 
керак.
166. 2,5 m ва ундан юқори баландликда жойлашган арматура ва жиҳозларга хизмат 
кўрсатиш учун тўсиқлар ва нарвонлари бўлган 0,6 m кенгликдаги стационар платформалар 
билан таъминланиши керак.
167. Нишаблиги 75° дан ва баландлиги 3 m дан ортиқ бўлган нарвонларда ёй 
шаклидаги тўсиқлар бўлиши керак.
11-боб. Қувурларни коррозиядан ҳимоялаш
1-§. Ички коррозиядан ҳимоя 
168. Иссиқлик тармоқларининг пўлат қувурларини ички коррозиядан ҳимоялаш 
усуллари ва тўлдирувчи сув тайёрлаш схемасини танлашда, тўлдирувчи ва тармоқ 
сувларининг қуйидаги асосий таснифлари ҳисобга олиниши лозим:
қаттиқлиги;
водород рН кўрсаткичи;
сув таркибида кислород ва эркин икки асосли кучсиз беқарор кислота (карбонат 
кислота) бўлиши;
сув таркибида сульфатлар ва хлоридларни бўлиши;
сув таркибида органик қўшимчалар бўлиши (сувнинг оксидланиши).
169. Қувурларни ички коррозиядан ҳимоя қилиш қуйидаги йўллар билан амалга 
оширилиш лозим:
тармоқ сувининг рН кўрсаткичини ошириш;
тармоқ суви таркибидаги кислород миқдорини камайтириш;
ички юзаси антикоррозион таркиб билан қопланган пўлат қувурлар ёки коррозияга 
чидамли ашёлардан тайёрланган қувурларни қўллаш;
тўлдирувчи сувни тайёрлашда тегишли технологияларни қўллаш;
коррозия ингибиторларини қўллаш;
реагентсиз магнит ва электрокимёвий усуллар билан сувга ишлов беришни қўллаш.
170. Истеъмолчига берилаётган сувнинг ҳарорати 150ºС гача бўлган иссиқлик билан 
таъминлаш тизимларидаги қувурларнинг ички юзаси учун фойдаланилган антикоррозион 
таркиб қуйидаги таснифларга эга бўлиши лозим:
ҳароратга чидамлилиги минус 60ºС дан плюс 180ºС гача;
ашёнинг асосга адгезияси камида 1,5 МPа;
ишқаланишга чидамлилиги, 500 циклга кўпи билан 1100 g/m;
кислота ва ишқорларга чидамлилиги 3,5 до 14 рН гача;
қопламадан фойдаланиш муддати камида 30 йил.
171. Сувли иссиқлик таъминлаш тизимларининг сув юбориш ва қайтиш қувурларини 
иссиқлик манбаидан чиқиш жойлари ва энг характерли жойларда ички коррозияни назорат 
қилиш учун коррозия индикатори билан жиҳозланиши кўзда тутилиши лозим.
172. Ички коррозияни рухсат этилган тезлиги 0,085 mm/йил деб қабул қилиниши 
лозим.


31 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling