Project gov uz
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
у
= 1,6 МPа ва ундан юқори бўлганида D у = 500 mm ва ундан катта бўлган ҳамда Р у = 2,5 МPа ва ундан юқори бўлганида D у = 300 mm ва ундан катта бўлган, буғли тармоқларда эса Р у = 1,6 МPа ва ундан юқори бўлганида D у = 200 mm ва ундан катта бўлган қувурларда беркитувчи арматурага эга шартли ўтуви камида қуйидаги 5-жадвалда келтирилган қийматдан кичик бўлмаган айланиб ўтиш қувурлари назарда тутилиши керак. 5-жадвал Зулфиннинг номинал ўтиш диаметри, mm 200- 300 350- 600 800 1000 1200- 1400 Айланиб ўтиш қувурининг шартли диаметри, mm, кам эмас 25 50 80 100 150 102. Шартли диаметри D у = 500 mm ва ундан катта бўлган зулфинлар ва затворлар электр бошқарувга эга бўлиши керак. Айланма қувурлардаги масофадан бошқариладиган зулфин арматуралари ҳам электр бошқарувига эга бўлиши керак. 103. Қувурлар ер остидан ўтказилганда, электр бошқарувига эга зулфин ва затворлар ер усти павильонига эга камераларда ёки арматураларни электр бошқарув жиҳозларини техник шартларига мувофиқ ҳаво параметрларини таъминловчи табиий шамоллатишга эга ер ости камераларида жойлаштирилиши лозим. Иссиқлик тармоқлари алоҳида жойлаштирилган паст таянчларда ўтказилганда электр бошқарувга эга зулфин ва затворларни ёғингарчиликлардан ҳимоя қилиш ва бегона шахсларни аралашувини олдини олиш мақсадида металл қутиларга, транзит магистрал қувурларда эса одатда павильонлар билан таъминланиши керак. Эстакадада ёки баланд 22 алохида турувчи таянчларда ўтказилганда арматураларни атмосфера ёғинларидан ҳимоя қилиш учун соябонлар билан таъминланади. 104. Иситиш тармоқларидаги беркитиш зулфинлари қуйидаги ҳолатларда назарда тутилиши лозим: а) иссиқлик ташувчи параметрлари ва қувурлар диаметридан қатъи назар, иссиқлик манбаларидан иссиқлик тармоқларига чиқиш жойларидаги барча қувурларда ва конденсат йиғиш идишига кириш жойидаги конденсат қувурларида; шу билан бирга, бино ичида ва ташқарисида зулфинлар такрорланмаслиги керак. б) қувур диаметри магистрал қувурнинг 0,3 га тенг диаметрли, лекин камида 50 mm бўлган етказиб бериш ва қайтариш қувурлари орасида ўтиш қувури бўлган, сув иситиш тармоқларининг Dy = 100 mm ёки ундан катта магистрал қувурларида бир-биридан 1000 m дан ортиқ бўлмаган масофада; бир қувурдан иккинчи қувурга иссиқлик ташувчини ўтказувчи қувурларда иккита зулфин ва улар орасида Dy = 25 mm бўлган назорат винтели билан таъминланиши керак. Гидравлик синов учун фойдаланиладиган бир қувурдан иккинчи қувурларга ўтказиш қувурларининг диаметри ҳисоблаш йўли билан аниқланиши керак. Секцияга ажратилган битта қувурдаги сувни тўкиш ёки тўлдириш учун кетадиган вақт ушбу ШНҚнинг 106-бандида келтирилган вақтдан ортиқ бўлмаган, қувурларни секцияларга ажратувчи диаметри D у = 400 - 500 mm бўлган қувурларда зулфинлар орасидаги масофани - 1500 m гача, D у = 600 mm ва ундан ортиқ қувурлар учун - 3000 m гача ва ер устида ўтказилган D у = 900 mm ва ундан ортиқ қувурлар учун масофани 5000 m гача оширишга йўл қўйилади. Буғ ва конденсат магистрал иссиқлик тармоқларида секцияга қуйидагиларда ажратувчи зулфинлар ўрнатилиши шарт эмас; а) секцияга ажратиш учун ўрнатилган зулфинлар ўртасида ва уларнинг охиргиси орасида ажратиладиган секциялар ҳосил қилиб, уларнинг ҳар бирига тўғридан-тўғри умумий иссиқлик юкламаси 0,6-0,9 МW бўлган алоҳида тармоқлар ҳосил қилиш шарти билан сувли ва буғли иссиқлик тармоқларининг тармоқланиш тугунларида; б) қувурларнинг диаметридан катъий назар, алоҳида биноларга киритилаётган тармоқ қувурлари тугунларида. 105. Сувли иситиш тармоқлари ва конденсат қувурлари, шунингдек секцияларга ажратилган участкалардаги қувурларнинг қуйи нуқталарида, сувни тўкиш учун беркитувчи арматурага эга штуцерлар (қурилмалар) ўрнатилиши назарда тутилиши лозим. Полимер материаллардан тайёрланган қувурлар қўлланилган сувли иссиқлик тармоқлари лойиҳаларида қувурларнинг қуйи нуқталарида сувни тўкиш қурилмалари ўрнатилмайди. Бундай ҳолларда, лойиҳа хужжатлари таркибида қувурлардаги сувни сиқилган ҳаво билан чиқариб юборишнинг техник ечими кўзда тутилади. 106. Секцияга ажратилган сувли иситиш тармоқдаги участкани (битта қувур учун) сув билан тўлдириш ва сувни тўкиш қурилмалари қуйидаги вақт оралиғида сувни тўкиш ва тўлдиришни таъминлашдан келиб чиқиб қуйидагича қабул қилинади: Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling