Project gov uz


-§. Автоматлаштириш ва бошқариш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

2-§. Автоматлаштириш ва бошқариш 
216. Иссиқлик тармоқларида қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
а) қуйидагиларни таъминловчи автоматик тартибга солувчилар ва блокировкалар:
сувли иситиш тармоқларининг сув етказиб бериш ёки қайтариш қувурларида 
белгиланган сув босимини, бунда сув етказиб бериш қувурида “ўзидан кейин” ва қайтиш 
қувурида – “ўзигача” доимий босимни ушлаб туриш;
сув босими рухсат этилган босимдан ортиб кетганда сувли иссиқлик тармоқларини 
гидравлик жиҳатдан мустақил зоналарга бўлиш;
ажратилган зоналарда белгиланган статик босимни таъминлаш учун бўлиниш 
тугунларида тўлдирувчи мосламаларни улаш.
б) ўлчаш учун зарур беркитувчи арматурага эга ўлчов асбоби жойлаштириладиган 
мосламалар:
секцияларга ажратувчи зулфинлар олдидаги сув билан таъминлаш (ихтиёрий) ва 
қайтариш қувурларидаги сувнинг ҳароратини, шунингдек диаметри Dy = 300 mm ёки ундан 
ортиқ бўлган тармоқланиш қувурларининг қайтиш қувурларида сув йўналиши бўйлаб 
зулфиннинг олд томонидаги сувнинг ҳароратини ўлчаш учун;
секцияларга ажратувчи зулфинлар ва тартибга солувчи мосламалар олдидаги ҳамда 
улардан кейинги сув билан таъминлаш ва қайтариш қувурларидаги сув босимини, 
шунингдек диаметри Dy=300 mm ва ундан ортиқ бўлган тармоқланиш қувурларининг сув 
билан таъминлаш ва қайтиш қувурларида зулфиндан олдинги сув босимини ўлчаш учун;


38 
диаметри 400 mm ва ундан ортиқ бўлган тармоқланиш тизимининг сув етказиб бериш 
ва қайтиш қувурларидаги сув сарфини ўлчаш учун;
тармоқланиш қувурларидаги зулфиндан олдидаги буғ босимини ўлчаш учун.
217. Тармоқланган иссиқлик тармоқларида намуна олиш жиҳозлари ва секцияларга 
ажратувчи зулфиннинг иссиқлик истеъмолчилари томонида қувурлардаги иссиқлик 
ташувчининг ҳарорати ва босимини ўлчаш учун маҳаллий назорат ўлчов асбобларини 
ўрнатиш кўзда тутилиши лозим. 
218. Сувли иссиқлик тармоқларининг сув юборувчи ва қайтиш қувурларидаги сув 
босимини оширувчи насослар автоматлаштирилганда қуйидагиларга таъминланиши лозим: 
тармоқнинг исталган иш режимида, насосларнинг сув юборувчи ва қайтиш 
қувурларида белгиланган босимни таъминлаш
насосларнинг сув чиқиш жойидаги босим пасайганда, насосларнинг сўриш 
қувуридаги сув босими рухсат этилган босимдан ёки сув юборувчи қувурда белгиланган 
босимдан ортиб кетганда қайтиш қувурида ўрнатилган заҳира насосини ишга тушириш; 
ишлаётган насос ўчганда ёки босимли қувурдаги сув босими тушиб кетганда заҳира 
насосини автоматик равишда ишга тушириш; 
ишчи насос ўчганда, насоснинг босим зулфини автоматик тарзда беркитилиши ва 
заҳира насоси ишга туширилганда мос келадиган зулфинни автоматик тарзда очилиши; 
асосий манбадаги кучланиш тушиб кетганда заҳира манбаини ёқиш; 
қуввват манбаи бўлимларидан бирида кучланиш йўқолган тақдирда секцияли калитни 
автоматик ёқиш; 
статик режимда ёки ишчи режимда (насос станцияси ўчирилган) иссиқлик 
тармоғидаги босим рухсат этилган босимдан ортиқ бўлса иссиқлик тармоғини гидравлик 
боғлиқ бўлмаган зоналарга бўлиш; 
тақсимлаш клапанлари тўлиқ ёпилганда, ишлаётган барча тармоқ насосларини 
ўчириш; 
насос станциясининг сўрувчи ёки босимли коллекторлари ва сув юбориш 
қувурларидаги босим сувни қайраб кетиш босимидан паст бўлганда барча сув хайдовчи 
насосларни кетма-кет ўчириш ва сув ҳайдовчи насосларни ёқиш учун блокировкалаш 
(АВР). 
219. Дренаж насослари йиғилган сувларни автоматик тарзда чиқарилиб юборилишини 
таъминлаши керак. 
220. Аралаштирувчи насос станцияларини автоматлаштириш, олдиндан белгиланган 
аралаштириш ҳароратининг барқарорлигини ва насослар тўхтатилганда аралаштириш 
насосларидан кейин иситиш тармоқларини сув ҳароратининг олдиндан белгиланган 
ҳароратга нисбатан кўтарилишидан ҳимоя қилишни таъминлаши керак.
221. Насос станциялари маҳаллий ёки бошқарув панелида ўрнатиладиган кўрсатувчи 
ва қайд қилувчи асбоб ускуналар (шу жумладан, сув сарфини ўлчаш) ва бошқарув 
шчитидаги носозликлар ва ҳолатни кўрсатувчи сигнализация билан таъминланган бўлиши 
керак.
222. Иссиқ сув таъминоти учун бак аккумуляторлар (шу жумладан зарядлаш ва 
разрядлаш учун насослар) қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:
а) қуйидагиларни ўлчаш учун назорат-ўлчов асбоблари билан:
сатҳни – қайд этиш мосламаси;
барча сув юбориш ва чиқиш қувурларида босимни кўрсатувчи ўлчов асбоби;
аккумулятор бакидаги сув ҳароратини кўрсатувчи ўлчов асбоби.
б) блокировкалар қуйидагиларни таъминлайди:
сув сатҳи бакни тўллалигини белгиловчи юқориги чегарага етганда аккумулятор 
бакига сув етказиб беришни тўлиқ тўхтатиш;
сув сатҳи пастки даражага етганда - сув олишни тўхтатиш (разрядловчи насосларни 
ўчириш).
в) қуйидаги ҳолларда сигнализация билан хабар берилади:


39 
сув сатҳи юқори чегара даражасига етганда (тошиб кетиш трубасига тўлиб сув 
тушишининг бошланиши);
тўкиш насосларини ўчириш.
223. Бак аккумуляторлар доимий хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлган объектларда 
ўрнатилганда ёруғлик ва овоз чиқарувчи сигнализация навбатчи ходимларнинг хонасида 
ўрнатилади.
Доимий техник ходимларсиз ишлайдиган объектларда носозлик сигнали 
диспетчерлик пунктига юборилади. Хизмат ходимларини чақириш сабаби маҳаллий 
даражада қайд этилади.
224. Иссиқлик пунктлари иссиқлик ташувчининг параметрларини ўлчаш ва 
узатилаётган иссиқлик миқдорини ҳисобга олиш учун бошқарув шчитида ёки жойида 
ўрнатиладиган автоматлаштириш мосламалари, иссиқлик назорати ва тартибга солиш 
қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
225. Автоматлаштириш ва назорат воситалари доимий техник ходимларсиз (иш 
вақтининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган вақтида ходимлар иштирокисиз) иссиқлик 
пунктларининг ишлашини таъминлаши керак.
226. Иссиқлик 
пунктларини 
автоматлаштириш 
натижасида 
қуйидагилар 
таъминланиши лозим:
иситиш тизимида иссиқлик сарфини тартибга солиш ва истеъмолчида тармоқ 
сувининг максимал истеъмолини чеклаш;
иссиқ сув таъминоти тизимида белгиланган сув ҳароратини таъминлаш;
иссиқлик истеъмоли тизимларида уларнинг мустақил уланиши билан статик босимни 
ушлаб туриш;
қайтиб келадиган қувур линиясидаги босимни ёки иссиқлик тармоқларининг етказиб 
бериш ва қайтариш қувурларида сувнинг керакли босимини ўрнатиш;
рухсат этилган чегара параметрларидан ошиб кетиш хавфи туғилганда, иссиқлик 
истеъмоли тизимларини юқори босим ёки сув ҳароратидан ҳимоя қилиш;
ишчи насос ўчирилганда заҳира насосини ёқиш;
бак аккумуляторда сувнинг белгиланган юқори сатхига эришилганда сув беришни 
тўхтатиш ва пастки сатҳдан тушиб кетганда эса сув олишни тўхтатиш;
иситиш тизимини бўшашидан ҳимоя қилиш. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling