Project gov uz
-боб. Иссиқлик тармоқлари трассаси ва уларни ўтказиш усуллари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
8-боб. Иссиқлик тармоқлари трассаси ва уларни ўтказиш усуллари
67. I, II ва III тоифадаги умумий тармоқ автомобиль йўлларининг тўкиб тайёрланган асоси бўйлаб иссиқлик тармоқлари ўтказилмайди. Иссиқлик тармоқлари, ўтказиш усули ва иссиқлик таъминоти тизимидан қатъи назар, қабристонлар, ахлатхоналар, чорва моллари қабристонлари, радиоактив чиқиндилар кўмилган жойлар, қишлоқ хўжалиги суғориш майдонлари, фильтрация майдонлари ва бошқа химиявий, биологик ва радиациядан зарарланиш хавфи бўлиши мумкин бўлган ҳудудлардан ўтмаслиги керак. 68. Аҳоли пунктларида иссиқлик тармоқлари ер остидан ўтказиш (каналларда ёки туннелларда) ёки ер устида ётқизиш учун тақдим этилади. Саноат зоналари (туманлари) ҳудудида йўллар ва пиёдалар йўлакларининг қатнов қисмидан ташқарида ер остидан каналсиз ўтказилади. Аҳоли пунктларининг турар жойларидан буғ ҳарорати 250° дан юқори ёки иш босими 1,6 МPа дан юқори бўлган буғли иситиш тармоқлари ўтказилмайди. Корхоналарда иссиқлик тармоқлари (иссиқлик ташувчининг параметрларидан қатъи назар) технологик жараёнларга ҳалақит бермаса, бошқа турдаги технологик қувурлар билан биргаликда ер устидан ўтказилиши мумкин. Иссиқлик тармоқлари корхона ҳудудидаги йўлларининг қатнов қисмидан ташқарида махсус ажратилган техник йўлакларда ўтказилиши керак. 69. Болалар ва даволаш муассасалари ҳудудида қувурлар ер устидан ўтказилмайди. Бу муассасаларнинг ер участкаларидан иссиқлик тармоқларини фақат ер остидан, гидроизоляцияга эга монолит темирбетон каналларда ўтказишга йўл қўйилади. Бунда, шамоллатиш шахталари, люклар ва каналлардан ташқарига чиқиш жойлари муассасаларнинг ер ҳудудида ташкиллаштирилмайди. Беркитувчи арматуралар эса ажратилган ер ҳудудидан ташқарида ўрнатилиши керак. Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг ер ҳудудида ўтказилган каналларнинг нишаблиги, ер ҳудудидан ташқарига йўналтирилиб лойиҳалаштирилган бўлиши лозим. Нишабликни, ер ҳудудидан ташқарига йўналтирилиш имкони бўлмаса, шу ҳудудда талофат ва тасодифий сувларни ёмғир канализация тизимига чиқариб юбориш учун ўзи оқиб тушадиган қуйи нуқталар ташкил этиш лозим. 70. Аҳоли пунктларидан ташқарида қурилиш ишлари олиб борилмайдиган ҳудудда иссиқлик тармоқларини паст таянчларда ер устидан ўтказиш таъминланиши керак. 17 I, II ва III категориядаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг тайёрланган асослари бўйлаб иссиқлик тармоқлари ўтказилмайди. 71. Иссиқлик тармоғининг ер ости трассаси бўйича ер юзаси режалаштирилаётганда ер усти сувларининг иссиқлик қувурларига тушишини истисно қилиш керак. 72. Турар жой ва жамоат биноларини иссиқлик тармоқлари билан кесиб ўтишга, шунингдек ушбу биноларнинг қурилиш иншоотлари бўйлаб транзит иссиқлик тармоқлари ўтказилмайди. 73. Иссиқлик ташувчининг харакатланиш йўналиши ва қувурларни ўтказиш усулидан қатъи назар, иссиқлик тармоқларининг қиялиги камида 0,002 бўлиши керак. Роликли ва сирпанувчан таянчлардаги нишаблик қуйидаги (21) формуладаги қийматдан ошмаслиги керак: (21) бу ерда r – ролик ёки шарикнинг радиуси, сm. Алоҳида биноларга ер остидан ўтказилган иссиқлик тармоқларининг қиялиги бинодан энг яқин камерага қараб йўналган бўлиши керак. Баъзи ҳудудларда (коммуникацияларни кесиб ўтишда, кўприклардан ўтказишда ва бошқаларда) иссиқлик тармоқларини нишабсиз ўтказиш лозим. Эгилувчан қувурдан ва сиқилган ҳавони қўллаш билан сувни чиқариб юбориш тизимига эга иссиқлик тармоқларида сувни чиқариб юбориш учун нишаблик кўзда тутилмайди. 74. Иссиқлик тармоқлари қуйидаги муҳандислик тармоқлари билан биргаликда ер остидан ўтказилади: каналларда – сув қувурлари, 1,6 МPа гача босимли сиқилган ҳаво қувурлари, мазут қувурлари, иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган назорат кабеллари билан; туннелларда – диаметри 500 mm гача бўлган сув қувурлари, алоқа кабеллари, 10 kV гача электр кабеллари, 1,6 МPа гача сиқилган ҳаво қувурлари, босимли канализация қувурлари билан. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling