Project gov uz
-§. Конденсатни йиғиш ва қайтариш тизимлари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
2-§. Конденсатни йиғиш ва қайтариш тизимлари
25. Конденсатни иссиқлик манбасига йиғиш ва қайтариш тизимлари ёпиқ бўлиши керак; бу ҳолда конденсат йиғиш бакларидаги ортиқча босим камида 0,005 МPа бўлиши керак. Очиқ конденсат йиғиш ва қайтариш тизимлари, қайтаётган конденсат миқдори cоатига 10 t дан кам ва иссиқлик манбаигача бўлган масофа 0,5 km гача бўлганда қабул қилиниши мумкин. 26. Конденсатни тўлиқ қайтаришни рад этиш асосланган бўлиши керак. 27. Истеъмолчилардан қайтаётган конденсат, конденсатни узатувчи жиҳоздан кейинги ортиқча босим ҳисобига, босим етарли бўлмаган тақдирда эса бир ёки бир гуруҳ истеъмолчилар учун конденсатни йиғиш бакларини ўрнатиш ва конденсатни узатиш насослари орқали конденсатни қайтарилиши амалга оширилиши керак. 9 28. Умумий тармоқ бўйича конденсатни конденсат узатгичлари орқали қайтариш усулидан, конденсат узатгичлари олдидаги буғ босимидаги фарқ 0,3 МPа дан ортиқ бўлмаганда фойдаланиш мумкин. Конденсатни насослар билан қайтаришда умумий тармоққа конденсат етказиб берадиган насослар сони чекланмайди. Буғ истеъмолчиларидан қайтадиган конденсатни, умумий конденсат тармоғига насослар ва конденсат узатгичларининг параллел ишлаши ҳисобига амалга оширилишига йўл қўйилмайди. 29. Босимли конденсат қувурлари, конденсатни қайтаришнинг барча режимлари учун тўлиқ кесим бўйича бир соатдаги максимал конденсат сарфи ва конденсатни узатиш вақтидаги узилишлар пайтида уларни бўшатишдан ҳимоя қилишга асосланиб ҳисобланиши керак. Барча режимларда конденсат тармоғи ортиқча босимга эга бўлиши керак. Конденсат узатгичдан конденсатни йиғиш бакларигача бўлган конденсат қувурлари буғ-сув аралашмасининг шаклланишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши лозим. 30. Насослардан кейин конденсат қувурларида ишқаланиш туфайли босим йўқотишлари 100 Pа/m гача деб қабул қилиниши лозим. Конденсат узатувчи қувурлардаги босим конденсатнинг кўтарилиш баландлигини ҳисобга олган ҳолда, конденсатни чиқариб ташлагичдан кейинги ва конденсат йиғиш бакларидаги босимлар фарқлари бўйича ҳисобланади. 31. Конденсат йиғиш бакларининг сиғими, камида 10 min лик максимал конденсат сарфига кўра қабул қилиниши керак. Йил давомида ишлайдиган баклар сони ҳар бири 50% ли сиғимга эга бўлган камида иккита олиниши керак. Мавсумий ишлайдиган, шунингдек, максимал конденсат сарфи соатига 5 t гача бўлганда битта бак ўрнатилишига йўл қўйилади. Конденсат сифатини назорат қилишда, хар бирининг сиғими барча керакли кўрсаткичлар бўйича конденсатни ўз вақтида таҳлил қилишни таъминловчи, лекин камида 30 min давомида максимал конденсат миқдорини қабул қилиш имкониятига эга бўлган камида учта бак қабул қилиниши керак. 32. Конденсатни етказиб бериш учун ўрнатилган насос қуввати, конденсатни максимал соатлик миқдорига кўра аниқланиши керак. Насос ҳосил этаётган босим, йиғувчи баклардаги ортиқча босим ва насосдан конденсатни йиғиш бакигача кўтарилиш баландлигини ҳисобга олган ҳолда конденсат қувурида йўқотилаётган босим қийматига кўра аниқланиши лозим. Умумий тармоққа конденсат етказиб берадиган насосларнинг босими, конденсатни қайтаришнинг барча режимларида уларнинг параллел ишлаш шартларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Ҳар бир насос станциясидаги насослар сони камида иккита бўлиши керак, улардан бири заҳира насоси ҳисобланади. 33. Ёмғир суви ёки маиший канализация тизимларига, 40°С ҳароратгача совутилган конденсатни узлуксиз ва фавқулодда туширишилига йўл қўйилади. Доимий оқимга эга саноат канализация тизимига конденсатни совутмасдан туширишга йўл қўйилади. 34. Истеъмолчилардан иссиқлик манбаига қайтариладиган конденсат “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекциясининг 2004 йил 10 ноябрдаги 383-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 6 декабрдаги 20-15-319/24-сон хатига асосан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат деб топилган) талабларига жавоб бериши керак. Ёпиқ тизимлар учун қайтарилган конденсатнинг ҳарорати меъёрланмаган, очиқ тизимлар учун унинг ҳарорати камида 95°С бўлиши керак. Агар асосланган бўлса, очиқ тизимлар учун 95°C дан паст ҳароратли конденсатни қайтаришга йўл қўйилади. 10 35. Конденсатни йиғиш ва қайтариш тизимларида корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун конденсат иссиқлигидан фойдаланишни кўзда тутиш лозим. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling