Project gov uz
транзит иссиқлик тармоқлари –
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб. Умумий қоидалар
транзит иссиқлик тармоқлари – ер участкаси ёки бино орқали ўтадиган, аммо
бундай ер участкасида ёки бинода иссиқлик истеъмол қиладиган иншоотларни улаш учун тармоқлар бўлмаган иссиқлик тармоғи. 3-боб. Умумий қоидалар 3. Мазкур ШНҚ талаблари иссиқлик манбалари коллекторларининг кириш зулфинларидан биноларнинг иссиқлик пунктларининг чиқиш зулфинларигача бўлган иссиқлик тармоқларида қўлланилади. Шунингдек, мазкур ШНҚ да қўлланилган катталикларнинг асосий харфий белгилари ушбу ШНҚ нинг 1-иловасида келтирилган. Иссиқлик тармоқлари ва ундаги иншоотларни лойиҳалашда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2007 йил 28 декабрдаги 253- сонли буйруғи билан тасдиқланган Босим остида ишлайдиган буғ ва сув иситиладиган қозонлар, идишлар, буғ ва сув қувурларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича методик қўлланмага, шунингдек амалдаги техник жиҳатдан тартибга солишга соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиниши лозим. 4. Иссиқлик тармоқлари трассаларини ва ўтказиш усулларини танлашда ШНҚ 2.07.01 ва ШНҚ 2.09.10 талаблари инобатга олиниши лозим. 5. Иссиқлик тармоқлари қуйидагиларга бўлинади: сувли – иссиқлик ташувчи сифатида иссиқ сув етказиб берувчи (шу жумладан, иссиқ сув тармоқлари учун); буғли – иссиқлик ташувчи сифатида буғ етказиб берувчи ва конденсат қайтувчи. 5 магистрал (асосий йўналишлар) – иссиқлик манбаидан турар жой мавзелари ва корхоналарга киритиш жойигача; тақсимловчи – мавзелар ва корхоналар ҳудудида тармоқланувчи; тармоқланиш – алоҳида бинолар учун. Параллел қувурлар сони бўйича бир қувурли, икки қувурли ва кўп қувурли иссиқлик тармоқларига бўлинади. 6. Иссиқлик истеъмоли 100 МW ва ундан ортиқ бўлган ҳудудларнинг иссиқлик тармоқлари учун, қоида тариқасида, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш базалари билан таъминланиши керак. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling