Project gov uz
автоматлаштирилган бошқарув тугуни (АБТ) –
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
автоматлаштирилган бошқарув тугуни (АБТ) – иситиш тизимларининг ҳарорат ва
гидравлик режимларини ўзгартириш, истеъмол қилинаётган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ва тартибга солиш имконини берадиган бир қатор ускуналар билан жиҳозланган қурилма бўлиб, бинонинг иситиш тизимини ёки унинг қисмини марказий иссиқлик пунктидан тарқатувчи иссиқлик тармоқларига улаш жойида ўрнатилади; коллектор – муҳандислик коммуникацияларни биргаликда ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, унинг ишлаш фаолиятини таъминлайдиган ички муҳандислик тизимларига эга узун ер ости иншоотлари; магистрал иссиқлик тармоқлари – иссиқлик манбаининг чиқиш жойидаги беркитувчи арматурадан (уни мустасно қилиб), иссиқлик пунктидаги биринчи беркитувчи арматурагача (уни ҳисобга олган ҳолда) иссиқ сув, буғ ва сув буғининг конденсатини етказиб берувчи иссиқлик тармоқлари (барча тегишли конструкциялар ва иншоотлар билан); тармоқланиш – иссиқлик пунктини магистрал иссиқлик тармоқларига ёки алоҳида бино ва иншоотларни тўғридан–тўғри тақсимловчи тармоқларига улайдиган иссиқлик тизими участкаси; ўтиб бўладиган канал – доимий равишда хизмат кўрсатувчи ҳодимлар мавжуд бўлмайдиган иссиқлик тармоқларини ўтказиш учун, ўтиш баландлигининг энг қисқа масофаси камида 1,8 m ва изоляцияланган қувурлар орасидаги ўтиш жойининг кенглиги Д т + 100 mm га тенг бўлган узун ер ости иншооти; марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимлари – бир ёки бир неча иссиқлик манбаларидан, иссиқлик тармоқларидан (ташқи қувурларнинг диаметридан, сонидан ва узунлигидан қатъий назар) ва иссиқлик истеъмолчиларидан иборат тизим; иссиқлик пункти – иссиқлик ташувчининг ҳарорати ва гидравлик режимларини ўзгартириш, иссиқлик энергияси ва иссиқлик ташувчи сарфини тартибга солиш ва ҳисобга олиш имконини берадиган ускуналар тўпламига эга иншоот; Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling