Project gov uz


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

Изоҳлар: иситиш ва иссиқ сув юкламаси бўйича иссиқлик ташувчининг ҳарорати 
марказдан сифатли тартибга солинганда сув етказиб бериш ва қайтариш қувурларидаги сув 
ҳарорати графигининг синиш нуқтаси, иситиш юкламаси бўйича тартибга солиш 
графигидаги синиш нуқтасига мос ташқи ҳаво ҳароратида олиниши керак;
биргаликдаги юклама бўйича тартибга солиш графигинии ишлаб чиқишда иссиқ сув 
таъминоти тизимларига етказиб бериладиган сувнинг ҳарорати 60°С га тенг деб қабул 
қилиниши керак.
40. Корхоналар ва турар жой бинолари бир иссиқлик манбаидан таъминланганда улар 
учун алоҳида-алоҳида ўтказиладиган иссиқлик тармоқларидаги сув ҳарорати 
қуйидагиларга кўра белгиланиши керак:
корхоналар учун – иситиш юкламасига кўра;


11 
турар жой бинолари учун – иситиш ва иссиқ сув таъминотининг биргаликда 
ҳисобланган юкламасига кўра. 
41. Ҳарорат графикларини ҳисоблашда қуйидаги ҳароратлар қабул қилинади: 
иситиш даврининг бошланиши ва тугаши учун ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати 10°С; 
иситиладиган турар жой бинолари учун биноларнинг ички ҳавосининг ўртача 
ҳисобий ҳарорати 20°С; 
корхона бинолари учун 16°С.
42. Иссиқлик билан таъминлаш индивидуал равишда тартибга солинганда, уланиш 
учун иссиқлик ташувчисининг сарфи ҳарорат графигининг юқори кўрсаткичи ҳисобга 
олинган ҳолда қабул қилинади. 
7-боб. Иссиқлик билан таъминлаш тармоқларининг гидравлик 
ҳисоблари ва режимлари 
43. Иссиқлик таъминоти тизимидан берилаётган иссиқлик миқдори сифатли тартибга 
солинганда сувли иситиш тармоқларидаги қувурларнинг диаметрларини аниқлаш учун 
тармоқ сувининг ҳисобий сарфи иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти учун 
алоҳида-алоҳида мазкур ШНҚнинг 44-бандида келтирилган (9–16) формулалар бўйича, 
ушбу сув миқдорларининг умумий сарфи эса 45-бандда келтирилган (17) формулалар 
бўйича аниқланиши лозим.
44. Ҳисобий сув сарфи, kg/h, қуйидаги (9–16) формулалар билан аниқланиши лозим:
а) иситиш тизими учун:
(9) 
б) шамоллатиш тизими учун: 
(10) 
в) очиқ иссиқлик таъминоти тизимларида, иссиқ сув таъминоти учун: 
ўртача: 
(11) 
максимал: 
(12) 
г) ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимларида иссиқ сув таъминоти учун:
сув иситгичлар параллел схема билан уланганда:
ўртача:
(13) 
максимал: 


12 
(14) 
сув иситгичлари учун икки босқичли уланиш схемалари билан уланганда: ўртача: 
(15) 
максимал: 
(16) 
45. Иссиқлик таъминоти сифатли тартибга солинадиган очиқ ва ёпиқ иссиқлик 
таъминоти тизимларидаги икки қувурли иситиш тармоқларида тармоқ сувининг умумий 
ҳисобланган миқдори, kg/h, қуйидаги (17) формула бўйича аниқланиши керак:
(17) 
Иситиш юкламасини тартибга солишда иссиқ сув таъминоти учун ўртача сув 
истеъмолининг улушини ҳисобга олган ҳолда k
3
коэффициенти қуйидаги 3-жадвалга 
мувофиқ қабул қилиниши керак.
Иссиқлик ва иссиқ сув таъминотининг биргаликдаги юкламасига кўра тартибга 
солишда k
3
коэффициенти 0 га тенг қабул қилинади.
3-жадвал
Иссиқлик таъминотининг тизимлари 
k
3
, коэффициентининг қиймати 
Очиқ 
1.0 
Иссиқлик миқдори билан ёпиқ, МW: 
100 ёки 
100 дан кам 
1.0 
1,2 
Изоҳ: иситиш юкламалари бўйича тартибга солинаётган ёпиқ тизим ва
истеъмолчиларда аккумулятор баклари мавжуд бўлиб иссиқлик юкламаси 100 МW дан кам
бўлган иссиқлик таъминоти тизимлари учун k

коэффициентини 1 га тенг деб қабул
қилиниши керак. 
Бак аккумуляторлари бўлмаган,
қийматга эга истеъмолчилар, шунингдек 10 МW ва ундан кам иссиқлик миқдорига эга 
истеъмолчилар учун умумий ҳисобий сув сарфи қуйидаги (18) формула бўйича аниқланади:
(18) 
46. Икки қувурли сув иситиш тармоқларида иситиш тизими ишламаётган даврда 
ҳисобий сув сарфи, кг/соат, қуйидаги (19) формула бўйича аниқланиши керак:
(19) 


13 
Бундай ҳолда, иситиш тизими ишламайдиган даврдаги совуқ сув ҳароратига кўра 
иссиқлик таъминотининг очиқ тизими учун максимал сув сарфи, kg/h, юқоридаги (12) 
формула билан, иссиқ сув иситгичларини улашнинг барча схемалари бўлган ёпиқ тизимлар 
учун эса юқоридаги (14) формула билан аниқланади.
Иссиқлик билан таъминлашнинг очиқ икки қувурли сувли тизимларининг қайтиш 
қувурларидаги сув миқдори юқоридаги (19) формула билан аниқланган ҳисобий сув 
сарфининг 10% миқдорида қабул қилинади. Иситиш тизими ишламаётган давридаги 
таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари давомида, агарда асосланиб берилган бўлса 
иссиқлик тизимида иссиқлик ташувчининг циркуляцияси бутунлай бўлмаслигига йўл 
қўйилади.
47. Иссиқ сув билан таъминлаш тармоқларидаги сув етказиб бериш ва қайтиш 
қувурларининг диаметрини аниқлашдаги ҳисобий сув сарфи ҚМҚ 2.04.01 га мувофиқ 
бўлиши керак.
48. Турлича суткалик иш режимига эга корхоналарни буғли иситиш тармоқларидан 
таъминланаётган умумий ҳисобий буғ миқдори, алоҳида хар бир корхонанинг максимал 
соатлик буғ истеъмоли ўртасидаги тафовут ҳисобга олинган ҳолда аниқланиши керак. 
Кундалик буғ истеъмолининг лойиҳавий жадваллари мавжуд бўлмаганда, буғнинг умумий 
истеъмолига 0,9 камайтириш коэффициентини киритиш лозим.
Тўйинган буғ қувурлари учун умумий ҳисобланган сарф, қувурлардаги иссиқлик 
йўқотишлари туфайли буғнинг конденсациясини қоплаш учун қўшимча бериладиган буғ 
миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.
49. Иситиш тармоқларининг қувурларини гидравлик ҳисоблашни мазкур ШНҚ нинг 
6-иловасида келтирилган формулалардан фойдаланган ҳолда бажариш лозим.
Пўлат қувурларнинг ички юзасининг эквивалент ғадир-будирлиги:
буғ қувурлари учун - k

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling