Project gov uz
-боб. Иссиқлик ташувчилар ва уларнинг параметрлари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari
6-боб. Иссиқлик ташувчилар ва уларнинг параметрлари.
Иссиқликни узатишни тартибга солиш 36. Турар жой, жамоат ва саноат корхоналари биноларини иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик ташувчи сифатида одатда сувдан фойдаланилади. Шунингдек технологик жараёнлар учун иссиқлик ташувчиси сифатида сувдан фойдаланиш имкониятини ҳам ҳисобга олиш керак. Корхоналардаги технологик жараёнлар, иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти учун асосланган ҳоллардагина буғдан ягона иссиқлик ташувчи сифатида фойдаланиш мумкин. 37. Иссиқ сув таъминоти тизимларида сув ҳарорати ҚМҚ 2.04.01 га мувофиқ олиниши керак. 38. Иссиқлик таъминотини тартибга солиниши қуйидагича кўзда тутилади: марказлаштирилган – иссиқлик манбаида; бир гуруҳ истеъмолчилар учун – тартибга солиш нуқталарида; индивидуал иссиқлик пунктлари учун – иссиқлик пунктларида. Сувли иситиш тармоқлари учун, одатда ташқи ҳаво ҳароратига қараб сув ҳароратининг ўзгариши графигига мувофиқ иситиш ёки иситиш ва иссиқ сув таъминотини биргаликдаги юкламасига кўра иссиқлик таъминоти тизими ишини сифатли тартибга солиш усулидан фойдаланиш керак. Агар асослаб берилганда, иссиқлик таъминоти тизимидан берилаётган иссиқликни миқдорий, шунингдек сифат ва миқдорий жиҳатдан тартибга солиш мумкин. 39. Уй-жой коммунал юкламаси устун бўлган (65 фоизидан ортиқ) иссиқлик таъминоти тизимларини ҳамда иссиқ сув таъминоти тизимларига етказиб бериладиган сувнинг доимий ҳароратини таъминлаш мақсадида иссиқлик таъминоти тизими марказлашган ҳолда бошқарилиши керак. Бунда иситиш ва иссиқ сув таъминотининг биргаликдаги юкламалари умумлаштирган ҳолда тартибга солинади. Иссиқлик таъминоти тизимида уй-жой коммунал секторининг иссиқлик юкламаси умумий иссиқлик юкламасининг 65 фоизидан кам бўлганда, шунингдек иссиқ сув таъминотининг ўртача юкламаси улуши ҳисобланган иссиқлик юкламасининг 15 фоизидан кам бўлганда иссиқлик таъминоти тизими иситиш юкламаси бўйича бошқарилади. Марказлашган ҳолда бошқарувнинг иккала ҳолатида ҳам, истеъмолчиларнинг иссиқ сув таъминоти тизимларига берилаётган сувни қиздириш учун зарур бўлган сув юбориш қувуридаги сувнинг энг паст ҳарорати қуйидагича чекланади: ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимлари учун – камида 70°С; очиқ иссиқлик таъминоти тизимлари учун – камида 60°С. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling