Project gov uz


-боб. Иссиқлик тармоқлари, иссиқлик билан таъминлаш тизимлари


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

5-боб. Иссиқлик тармоқлари, иссиқлик билан таъминлаш тизимлари
конденсат тўплаш ва қайтариш тизимлари
1-§. Иссиқлик билан таъминлаш тизимлари иссиқлик 
тармоқларининг схемалари 
15. Иссиқлик тармоқларида, иссиқлик манбаларини биргаликда ишлатиш, заҳира 
қувурларни ётқизиш, шунингдек қўшни ҳудудларнинг иссиқлик тармоқлари ўртасида ўтиш 
мосламаларини жойлаштириш ҳисобига истеъмолчиларга узатилаётган заҳира иссиқлик 
миқдори бўлиши назарда тутилиши керак.
Иссиқлик тармоқларини ўтиб бўлмайдиган каналларда ер остидан ва каналсиз 
ўтказишда заҳира иссиқлик миқдори иситиш тизими учун ташқи ҳавонинг ҳарорати ва 
қувурларнинг диаметрларига кўра қуйидаги 1-жадвалга мувофиқ қабул қилинади. 



1-жадвал
Қувурнинг 
минимал диаметри, 
mm 
Иситиш тизимини лойиҳалаш учун ҳисобий ташқи 
ҳаво ҳарорати t
0m
°С 
- 10 
- 20 
- 30 
Берилаётган иссиқликни йўл қўйилган пасайиши,%, гача 
500 
600 
700 ва ундан кўп 
– 
– 
50 
– 
50 
60 
50 
60 
70 
Юқоридаги 1-жадвалга мувофиқ (диаметри 500, 600 mm бўлган қувурлар учун) 
заҳираланиши лозим бўлмаган боши 
берк 
иссиқлик тармоқларининг максимал узунлиги 
(иссиқлик манбаидан ёки тармоқнинг заҳираланаётган қисмидан энг узоқда жойлашган 
истеъмолчигача) қуйидаги 2-жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги керак. 
Боши берк участканинг максимал узунлиги, km
2-жадвал
Қувурларни ўтказиш тури 
Иситиш тизимини лойиҳалаш учун ҳисобий 
ташқи ҳаво ҳарорати t
0m
°С 
–10 
–20 
–30 
Ер остидан ўтиб бўлмайдиган 
каналларда ва каналсиз 
8,0 
7,5 
7,0 
Изоҳ: истеъмолчиларга иссиқлик таъминотини 50% гача камайтиришга имкон 
яратган ҳолда заҳираланган боши берк қисмлари белгиланган кўрсаткичдан узунроқ 
бўлиши керак. 
Ер устидаги ва туннелларда ўтказилган иссиқлик тармоқларида иссиқлик 
таъминотини заҳиралаш назарда тутилмаслиги лозим.
16. Иссиқлик таъминотида узилишларга йўл қўйилмайдиган бинолар учун 
(лойиҳалаштириш топшириқда кўрсатилган – шифохоналар, болалар туну-кун бўладиган 
мактабгача таълим ташкилотлари, санъат галереялари ва бошқалар) 100% иссиқлик билан 
таъминлайдиган заҳиралар назарда тутилиши керак. Бунда маҳаллий заҳира иссиқлик 
манбалари кўзда тутилиши лозим.
17. Иссиқлик таъминотидаги узилишларга йўл қўйилмайдиган корхоналар учун 
иссиқлик тармоқлари орқали иссиқлик таъминотининг заҳираси кўзда тутилиши лозим.
Авария натижасида иссиқликнинг ҳисобий йўқотилишлари корхоналарнинг иш 
режимига мувофиқ қабул қилиниши керак. Бунда, маҳаллий заҳира иссиқлик манбалари 
кўзда тутилиши мумкин.
Изоҳ: иссиқлик таъминотида узилишларга йўл қўйилмайдиган корхоналарнинг 
бинолари ва иншоотлари номенклатураси ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларидан 
келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштириш топшириғида кўрсатилиши керак.
18. Вакуумли деаэрацияга эга очиқ ва ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимлари учун 
ГОСТ 2874-82* талабларига жавоб берадиган сувдан фойдаланилади.
Термик деаэрация мавжуд бўлган ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимларида техник 
сувдан фойдаланишга йўл қўйилади.
Иссиқлик таъминоти тизимларида қўшимча тозаланган ишлаб чиқариш ва хўжалик-
маиший оқова сувларидан фойдаланилмайди.
19. Бир вақтнинг ўзида иситиш, шамоллатиш, иссиқ сув таъминоти ва технологик 
эҳтиёжлар учун иссиқликни таъминлайдиган сувли иситиш тармоқлари одатда икки 
қувурли бўлиши керак. Бир қувурли ва уч қувурли иссиқлик тармоқлари техник-иқтисодий 
асосланганда қабул қилиниши мумкин.



Иссиқлик ташувчининг сифати ва параметрлари иссиқлик тармоқларида қабул 
қилинган кўрсаткичларга нисбатан фарқ қилганда иссиқликнинг технологик 
истеъмолчилари мустақил иситиш тармоқларига уланиши мумкин.
Технологик қурилмалардан умумий иссиқлик тармоқларига зарарли моддалар 
тушиши эҳтимоли бўлганда, технологик қурилма ва сув иситкич ўртасида қўшимча 
циркуляция контурига эга бўлган, оралиқ контурда иссиқлик тармоқдаги босимдан паст 
босимни таъминлай оладиган оралиқ сув қиздиргич орқали иссиқлик тармоқларига 
уланиши лозим. Бунда, зарарли аралашмалар миқдорини назорат қилиш учун намуна олиш 
жойлари кўзда тутилиши керак.
20. Иссиқлик ташувчи сифатида сувдан фойдаланувчи иссиқлик тармоқларида 
йўқотилган сувни тўлдириш учун ҳисобий сув миқдори, иссиқлик билан таъминлашнинг 
очиқ тизимларидаги аккумулятор бакининг ҳамда ёпиқ тизимларидаги заҳира бакининг 
ҳажми, шунингдек уларни ўрнатиш бўйича талаблар мазкур ШНҚ нинг 5-иловасида 
келтирилган.
Иссиқлик ташувчи сифатида сувдан фойдаланувчи иссиқлик тармоқларини 
тўлдирувчи ва тармоқ сувларининг сифати ҚМҚ 2.04.13 талабларига жавоб бериши лозим.
21. Истеъмолчиларда иссиқ сувни сақлаш аккумулятор баклари саноат 
корхоналарининг иссиқ сув таъминоти тизимларида, қисқа муддатли иссиқ сув 
истеъмолига эга бўлган объектларда сув истеъмолининг сменали жадвалини 
мақбуллаштириш учун кўзда тутилиши керак.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг иссиқ сув таьминотига кетадиган ўртача иссиқлик 
оқимининг иситишга кетадиган максимал иссиқлик оқимига 20% дан кам бўлган нисбатига 
эга бўлган обьектлари учун аккумулятор баклари ўрнатилмайди.
22. Истеъмолчиларнинг иссиқ сув таъминоти икки қувурли очиқ иссиқлик таъминоти 
тизимлари тармоқларига иссиқлик етказиб бериш ва қайтиш қувурларига тўғридан-тўғри, 
ёпиқ тизимларда сув иситгичлари орқали, буғли тизимлар тармоқларига эса буғ-сув 
иситгичлари орқали уланиши керак.
23. Истеъмолчиларнинг иситиш ва шамоллатиш тизимлари икки қувурли иссиқлик 
таъминоти тармоқларига тўғридан-тўғри уланиши керак (боғлиқли уланиш схемаси).
12 ва ундан юқори қаватли биноларни ҳамда бошқа истеъмолчиларни иситиш ва 
шамоллатиш тизимининг ҳисоб-китобларига асосланган бўлса, иссиқлик тармоқларининг 
гидравлик иш режимидан келиб чиқиб тармоқларга мустақил уланиш тақозо этилса, 
иссиқлик пунктларида сув иситгичлар ўрнатишни назарда тутувчи мустақил схема бўйича 
уланишга йўл қўйилади.
24. Иссиқлик истеъмоли 4 МW дан кам бўлган истеъмолчилар иссиқлик миқдори 100 
МW дан ортиқ бўлган иссиқлик тармоқларига уланмайди. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling