Propagation of chlorella vulgaris and scenedesmus obliquus
Download 133 Kb.
|
Shodmonov maqola Scopusga rasmsiz 17.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- (1-жадвал).
3.Results and Discussion. Денгизкўл 6 та контурларининг турли нуқталаридан олинган сув намуналарининг кимёвий таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, контурлар сувининг минераллашув даражаси бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу уларнинг сув билан таъминланиш даражаси турли хил эканлиги билан изоҳланади. Минераллашув даражасининг энг юқори кўрсатгичи Денгизкўл кўлининг 5 ва 6 контурларидан олинган сув намунасида аниқланди. Бунга кўра умумий минераллашув 5 контурда 19,5 г/л ни, 6 контурда эса 20,0 г/л ни ташкил этди. Бу минераллашув асосан хлоридлар ва сулъфатлар ҳисобига эканлиги қайд этилди. Кўлнинг 5 контурда хлоридлар-11,3 г/л, сулъфатлар 6,128 г/л ни ташкил қилган бўлса, 6 контурда хлоридлар-11,5 г/л, сулъфатлар 6,3 г/л эканлиги аниқланди. Қолган аммоний, нитрит, нитрат ва бикарбонатларнинг кўрсатгичлари камлиги олган намуналарни кимёвий таҳлил жараёнида аниқланди.
Денгизкўл сув ҳавзаларида фитопланктонларнинг ривожланишини кўпайтириш, катта миқдорда биомасса ҳосил қилиш ва уларни балиқчиликда озуқа сифатида қўллаш мақсадида, сув ҳавзасидаги минерал моддаларнинг кимёвий таркибидан келиб чиққан ҳолда озуқа муҳити таркибини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди. Бунинг учун дастлаб органик моддаларга бой бўлган, яъни азот миқдори юқори бўлган табиий хом ашё манбааларини топиш бўйича изланишлар олиб борилди. Адабиётлардан маълумки, ҳайвон гўнги таркибида кўп миқдорда органик бирикмалар сақлайди ва ушбу моддаларнинг сувда парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган азотли бирикмаларни сувўтлар ўзлаштириб оқсил моддаларни синтезлайди. Бу эса ўз навбатида кўлдаги ўтхўр балиқлар учун табиий оқсилга бой озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади. Тажрибаларимизда республикада чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларининг кўплигини инобатга олган ҳолда, қорамол ва гўшт йўналишида боқиладиган парранда гўнги қўлланилди. Гўшт йўналишида боқиладиган паррандалар махсус шароитларда ва белгиланган тартибдаги ўзгармас таркибли озуқалар билан боқилади. Натижада, парранда гўнги таркибидаги органик минерал моддалар йил давомида ўзгармайди. (1-жадвал). Жадвалда келтирилган маълумотларда парранда гўнги таркидаги азот ва фосфор оксиди миқдори қорамол гўнгидагига нисбатан 6-7 марта юқори. Бу ҳолат Денгизкўл сувининг минерал таркибидан келиб чиққан ҳолда парранда гўнгини озуқа муҳитига киритиш орқали сув ҳавзасида таркибида оқсил миқдори юқори сувўтлар биомассасини жадал етиштириш биотехнологиясини яратиш имконини беради. 1-жадвал Қорамол ва парранда гўнги кимёвий таркибининг мавсумий ўзгариши
Лаборатория шароитида Денгизкўлнинг контурларидан олинган сувларнинг 1 литрига 2, 4 ва 6 граммдан парранда гўнги солиниб тайёрланган шартбатларга Chlorella vulgaris ва Scenedesmus obliquus(Turp.) Kütz. ҳужайралари экилиб, уларнинг ривожланиши ва кўпайиши кузатилди. Яшил сувўтларининг ривожланиши, кўпайиши ҳар куни микроскоп остида Горяев камераси орқали аниқланди. Тажрибалар 6 кун давомида текшириб борилди ва тажриба охирида биомасса миқдори аниқланди(2-жадвал) Download 133 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling