Propagation of chlorella vulgaris and scenedesmus obliquus
Download 133 Kb.
|
Shodmonov maqola Scopusga rasmsiz 17.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Department of Biotechnology and Food Safety, Bukhara State University, 200100 , Uzbekistan. E-mail: f.q.shodmonov@buxdu.uz
PROPAGATION OF CHLORELLA VULGARIS AND SCENEDESMUS OBLIQUUS IN DENGIZKOL LAKE AND DETERMINATION OF PROTEIN CONTENT IN THEM 1Shodmonov F.Q., 1Kobilov A.M., 1Okilova G.A. 1Department of Biotechnology and Food Safety, Bukhara State University, 200100, Uzbekistan. E-mail: f.q.shodmonov@buxdu.uz Abstract. Денгизкўл кўлининг барча контурларидаги сувнинг гидрокимёвий таркибини ўрганилиб, ушбу контурларда биотехнологик усулда фитопланктонлардан Сhlorella vulgaris ва Scenedesmus obliquus нинг алгологик тоза ҳужайралари кўпайтирилган ҳамда улар таркибидаги физиологик фаол моддаларнинг озуқавий миқдори аниқланган. Денгизкўл кўли суви таркибида фитопланктонлар ўсиб ривожланиши учун шароит бор, аммо, уларни жадал кўпайтиришда сув таркибидаги минераллар етарли миқдорда эмас. Бунинг учун дастлаб органик моддаларга бой бўлган, яъни азот миқдори юқори бўлган табиий хом ашё манбааларини топиш бўйича изланишлар олиб борилди. Фитопланктон организмларни жадал кўпайтириб катта миқдорда яшил биомасса олишда, қорамол ва гўшт йўналишида боқиладиган товуқ гўнги қўлланилди. Товуқ гўнги таркидаги азот ва фосфор оксиди миқдори қорамол гўнгидагига нисбатан 6-7 марта юқори. Бу ҳолат Денгизкўл сувининг минерал таркибидан келиб чиққан ҳолда парранда гўнгини озуқа муҳитига киритиш орқали сув ҳавзасида таркибида оқсил миқдори юқори сувўтлар биомассасини жадал етиштириш биотехнологиясини яратиш имконини берди. Лаборатория шароитида Денгизкўлнинг контурларидан олинган сувларнинг 1 литрига 2, 4 ва 6 граммдан парранда гўнги солиниб тайёрланган шартбатларга хлорелла ва сценедесмус ҳужайралари экилиб, уларнинг ривожланиши ва кўпайиши кузатилди. Юқори самарадорлик барча контурлар бўйича 4 грамм парранда гўнги қўлланилганда кузатилди. Кейинги тадқиқотларимизда озуқа муҳитига турли концентрацияли товуқ гўнги шарбатини қўллаш орқали лаборатория шароитида етиштирилган хлорелла ҳамда сценедесмус сувўтлари биомассаларининг таркибидаги умумий оқсил миқдори ўрганилди. Денгизкўл сув ҳавзасининг барча контурлари сувларига 4 г/л товуқ гўнг шарбати аралаштирилиб ўстирилган Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. ҳужайралари таркибида оқсил миқдори юқори, 2 г/л да паст ва 6 г/л да ўртача эканлиги аниқланди Кўлнинг 1,2,3 контурларда 4 г/л товуқ гўнг шарбати аралаштирилиб ўстирилган Сhlorella vulgaris Beijer. ҳужайралари таркибидаги оқсил миқдори 46%, 48% ва 37% ни ташкил этган бўлса, Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. ҳужайралари таркибида 56%, 59% ва 54% ни ташкил қилиши аниқланган [24 ; P. 3-128]. Key words: Lake Denizkol, contours, the water, Сhlorella vulgaris Beijer., Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz., Hypophthalmichthys molitrix Valen., phytolancthones. Download 133 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling