Propagation of chlorella vulgaris and scenedesmus obliquus


-расм. Денгизкўл харитаси Picture 1. Dengizkol map


Download 133 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi133 Kb.
#1554627
1   2   3   4   5
Bog'liq
Shodmonov maqola Scopusga rasmsiz 17.05.2023

1-расм. Денгизкўл харитаси Picture 1. Dengizkol map

Денгизкўлга коллекторларнинг кўлга қўшилиш жойидаги сувлар бир оз шўрланган бўлса (1, 2 ва 3-контурлар), кўлнинг марказида ва охирида ўртача ва кучли шўрланиш кузатилади [3; P. 44-45].


2.Methods. Денгизкўл сув ҳавзасидан гидробиологик намуналарни йиғишда Г.К. Плотников, И.Г. Радченко ва Н.А. Лемеза каби олимларнинг усулларидан фойдаланилди [14; 282 p], [7; P. 6-50], [15; 60 p].
Жумладан, фитопланктон организмларнинг намуналарини йиғишда икки хил усулдан фойдаланилди: 1.Сифат; 2.Миқдор. Ҳар иккала усулда ҳам Апштейн тўри ишлатилди. Апштейн тўрининг маркаси капрон №76, сув кириш диаметри №20. Сув ҳавзасида тарқалган микроскопик сув ўсимликларининг миқдорини аниқлашда асосан махсус тайёрланган шиша идишдан фойдаланилди. [6; P. 8-19], [24; P. 3-128].[22; P. 266-273].
Денгизкўл сув ҳавзасининг барча контурларидан 0,5 м дан 1,5 м гача бўлган чуқурликдаги жойлардан фитопланктон организмлар намуналари йиғилди. Йиғилган намуналарни лаборатория шароитида ўрганиш учун 4% ли формалин эритмасига солиниб, қуёш тушмайдиган қоронғу жойда сақланди. Лаборатория шароитида фитопланктонлар умум қабул қилинган метод яъни, В.М. Катанская ва А.М. Музафаров усуллари асосида турларга ажратилди. Кўл сувидан ажратиб олинган сувўтларнинг турлари XDS-3, Б-380 маркали ёруғлик микроскоплари ёрдамида кўрилиб, А.М. Музафаров, А.Э. Эргашев, Т.Т.Таубаев, С. Келдибеков, В.М. Катанская, О.В. Анисимова, П.М. Царенко каби олимларнинг аниқлагичлари ёрдамида турлар таркиби ўрганилди [11; 405 p], [21; 126 p], [18; 490 p], [5; P. 15-22], [4; 187 p], [1; 159 p], [19; 113 p], [20; 208 p], [10; P. 235-249], [2; P. 4-7]. Сув анализлари” лаборатория шароитида Ю.Ю. Лурье ва Н.С. Строганов методлари ёрдамида таҳлил қилиб борилди [8; - 446 p]., [17; - 195 p.].
Денгизкўлнинг барча контур сувларида биотехнологик усулларда ўстириб, кўпайтирилган Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. биомассаси таркибидаги умумий оқсил миқдорини аниқлаш учун Къельдал усулидан фойдаланилди. [16; 240 p.]. Тажрибани олиб бориш тартиби: аниқ ўлчанган 1,0 гр намуна ёниш учун колбага солиниб, катализатор таблеткаси ва 25 мл концентрланган сульфат кислота ва қуйидаги режимда ёндирилади: 500ºC да 6 соат давомида ёндирилади. Ёниш охирида намуна шаффоф, рангсиз ҳолатга ўтади. Кейин совутилган колбани ҳайдаш мосламасига жойлаштирилади. У автоматик равишда эритма қора рангга ўтгунча 100 мл 30% натрий гидроксид эритмаси қуйиб турилади. Эримадан ажралиб чиқаётган аммиак газини йиғиб олиш учун метил қизили томизилган 0,1 N сульфат кислота эритмасига шиша най орқали ўтказилади.
Сўнгра олинган эритмани тўлиқ нейтраллаш 0,1 N натрий гидроксид эритмаси ёрдамида “Titrion-pH” автоматик тортиш титраторда эквивалент нуқтага етгунча амалга оширилади. Бунга параллел равишда назорат тажрибаси ўтказилиб, бу eрда намуна ўрнига дистилланган сув ишлатилади. Умумий азот миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: N%=(VH2SO4-VNaOH)*0.14/г Бу ерда: N%= умумий азот миқдори, %;
VH2SO4= 0,1 N сулфат кислота эритмаси ҳажми, мл; VNaOH= 0,1 N натрий гидроксид эритмаси, мл; г = намуна массаси.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling