Propagation of chlorella vulgaris and scenedesmus obliquus
Download 133 Kb.
|
Shodmonov maqola Scopusga rasmsiz 17.05.2023
1.Introduction. Дунёда иқлимнинг ўзгариши, табиий заҳираларнинг камайиши ва атроф-муҳитнинг бузилиши шароитида аҳолини сифатли озиқ-овқат айниқса балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги кунда энг муҳим вазифаси бўлиб турибди.
Ҳозирги кунда, республикамиз сув ҳавзаларининг гидрологик ва гидрокимёвий ҳолатини мониторинг қилиш, балиқчилик тармоғини ривожлантириш, балиқ заҳираларидан самарали фойдаланиш, сув ҳавзаларидаги ўтхўр балиқлар учун табиий озуқа биомассасини янги биотехнологик усуллар ёрдамида ошириш ҳамда сувдан комплекс фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда жойлашган сув ҳавзаларининг асосий қисми текисликда жойлашганлигини ҳисобга олган ҳолда, текисликдаги кўллар ва сув омборларининг бугунги кундаги гидрокимёвий ҳолатини аниқлаб, ўтхўр балиқларни етиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида сув ҳавзаларида табиий озуқа миқдорини кўпайтиришнинг самарали биотехнологик усулларини ишлаб чиқиш масалалари долзарблигича қолмоқда. Денгизкўл сув ҳавзаси Бухоро шаҳридан 140 км узоқликда Олот тумани марказидан 40 км жанубий ғарбда жойлашган бўлиб, Туркманистон республикаси билан чегародош кўл ҳисобланади. Олимларнинг маълумотларига кўра Денгизкўл сув ҳавзасини умумий майдони 35500 [13; 225 p] гектарни ташкил қилган дейилган бўлса, Митрополскийнинг 2020 йилдаги маълумотига кўра, кўлнинг майдони 26000 гектардан иборатлиги (Picture 1.) келтирилган [9; 26 p]. Кўлнинг 2021 йил июнь ойидаги сув билан қопланган майдони 25649 гектар бўлиб, кўл суви гидрокимёвий таркиб жиҳатдан мавсумий ўзгарувчан хусусиятга эга. Кўлдаги сувнинг тиниқлик даражаси 2,5 – 2.8 метр атрофида бўлиб, бу январь, февраль ойларига тўғри келади. Ёзнинг июль ҳамда август ойларида эса бу кўрсатгич 0,5-1,5 метрни ташкил қилади. Денгизкўл табиий сув ҳавзаси 2004 йилги хусусийлаштириш ва мулкни давлат тасарруфидан чиқарилиши жараёнлари асосида ташкил этилган 6 та контурга ажратилган ҳолда балиқчилик фаолияти юритиладиган табиий сув ҳавзаси саналади [12; P. 3-78]. Download 133 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling