Психолога с детьми разного возраста. 384с. // С. 183-188
Download 101 Kb.
|
1 2
Bog'liqКондашнинг Хавотирланиш шкаласи
- Bu sahifa navigatsiya:
- "ХАВОТИРЛАНИШ ШКАЛАСИ"
Кондашнинг “Хавотирланиш шкаласи” методикаси [Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога: Учеб. пособие: В 2 кн. - 2-е изд., перераб. и доп. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 1999. - Кн. 1: Система работы психолога с детьми разного возраста. - 384с. // С.183-188] Ўсмирларда хавотирланиш даражасини аниқлаш мақсадида Кондашнинг "Ижтимоий-вазиятдаги хавотирланиш шкаласи" тамойили асосида ишлаб чиқилган "ХАВОТИРЛАНИШ ШКАЛАСИ" (1973) ни қўллаш мумкин. Бу шкала орқали шахс ўзидаги у ёки бу кечинма, хавотирланиш симптомини эмас, балки, хавотирланишга олиб келиши мумкин бўлган вазиятни баҳолайди. Бу типдаги шкалаларнинг афзаллиги шундаки, биринчидан, у боланинг хавотирланиши манбаларини аниқлайди, иккинчидан, бошқа типдаги саволномалардан кўра, ўқувчиларда интроспекциянинг (ўз-ўзини кузатиш) ривожланиши даражасига боғлиқ бўлмайди. Методика бланки вазифалар ва у бўйича кўрсатмани ўз ичига олган бўлиб, тадқиқотни гуруҳ шароитида ўтказишга имкон яратади. Бланкнинг биринчи бетида фамилияси, исми, синфи, ёши ва тадқиқотни ўтказиш вақти кўрсатилади. Кўрсатма. "Кейинги бетларда турли вазиятлар ифодаланган, улар сизнинг ҳаётингизда тез-тез учраб туради. Улардан айримлари сиз учун ёқимсиз бўлиши, ҳаяжонга солиши, хавотирланиш - қўрқув ҳиссини қўзғатиши мумкин. Диққат билан ҳар бир гапни ўқиб, ўнг томонда келтирилган 0,1, 2, 3, 4 рақамларидан бирини белгиланг. - Агар вазият сизга умуман ёқимсиз бўлса - 0 рақами билан белгиланг. - Агар у сизни озгина ҳаяжонлантирса -1 рақами билан белгиланг. - Агар вазият етарли даражада ёқимсиз бўлса ва сиз ушбу вазиятда қолишни истамасангиз - 2 рақами билан белгиланг. - Агар у сиз учун жуда ёқимсиз бўлса ва хавотирланиш уйғотса - 3 рақами билан белгиланг. - Агар вазият сиз учун жуда ҳам ёқимсиз бўлса ва сизда кучли хавотирланиш, қўрқувни уйғотса - 4 рақами билан белгиланг. Сизнинг вазифангиз - ҳар бир вазиятни чуқур тасаввур қилиб, айнан сизда хавотирланиш, эҳтиёткорлик ёки қўрқувни келтириб чиқариши мумкин бўлган вазиятларни ифодаловчи рақамларни белгилашдан иборат. Download 101 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling