Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Мактабгача тарбия муассасаларининг тарбиячилари психолог ёрдамига мухтожми?


Download 0.69 Mb.
bet13/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Мактабгача тарбия муассасаларининг тарбиячилари психолог ёрдамига мухтожми?
Сўнгги йилларда мактабгача тарбия муассасаларимизда психологик хизмат оммалашиб бормоқда. Айни вақтда махсус мактабгача тарбия муассасаларида мини-лицей ёки лицей боғчаларда, балки оддий туман болалар боғчаларида ҳам амалий психологлар фаолият кўрсатмоқдалар. Юртбошимизнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Соғлом авлод давлат дастури» да 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш тарбиясини тўғри ташкил қилиш масаласига кўпроқ аҳамият бериш зарурлигининг таъкидланиши мактабгача тарбия муассасаларида психологнинг аҳамиятини оширади. Зеро, саломатлик тушунчаси нафақат жисмоний балки айни бир вақтда рухий саломатлик бирлигини англатади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек. «Соғлом авлод деганда шахсан мен энг аввало соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват шу билан бирга руҳи фикри соғ, иймон эътиқоди бутун, билими, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман».
Яқин-яқинларгача боғча психологи ўзига хос ноёб ходисалардан бири эди. Психологнинг бир турдаги муассасалардаги вазифа ва фаолият йўналиши аниқ
кўрсатилмаган эди. Энг мухими, психологларнинг ўзи учун ҳам бу фронт - бу тармоқда қандай ходиса ва муаммоларга дуч келиш мумкинлигини аниқ равшан тасаввур этишга қийналар эдилар. Шунинг учун, ҳатто уларнинг ўзларида ҳам «Ўзи психологга зарурат бормикан?» деган гумон пайдо бўларди. Ҳозир ҳам айрим боғча психологлари муассасада ўз ўринларини тополмай қийналаяптилар. Шунинг учун улар боғчадаги ўз фаолиятларининг дастлабки босқичини одатда методикалар орқали болаларни диагностика қилишдан бошлайдилар. Шубҳасиз, бу жуда самарали фаолият йўналиши. Бунда болаларнинг умумий ривожланиш даражаси аниқланади ва мавжуд муаммолар кўзга ташлана бошлайди. Бироқ диагностика ва унинг натижаларини қайта ишлаш анча кўп вақт талаб қилингани учун болаларнинг муаммолари билан шуғулланишга вақт деярли қолмайди.
Шунинг учун мутахассислар мактабгача тарбия муассасаларида фаолият кўрсатаётган психологларга ишни дастлаб унга ёрдам сўраб мурожаат қилган ота-она ва тарбиячиларнинг мурожаатини ўрганишдан бошлашни тавсия этадилар. Мактабгача ёшдаги болалар ота-оналари ва тарбиячиларининг психологга қиладиган мурожаатлари унинг мазмуни ва характери хусусида рисоламизнинг навбатдаги бўлимида батафсил тўхталамиз. Ишонамиз, ушбу мурожаатларни ўрганиб, уларга ўз вақтида жавоб бериши билан психологлар ўзини қанчалик кераклигини исботлай оладилар.


  1. Download 0.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling