Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


V. Бола ҳақида ўзидан сўраб билиш


Download 0.69 Mb.
bet52/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

V. Бола ҳақида ўзидан сўраб билиш.
а) Қизиқиш ва орзулари, қайси предметларни ёқтиради, нима учун яхши кўради.
б) Жамоада тутган ўрни, болалар назар-писанд қиладиларми, обрўси, ошна-дугоналари кўпми, ҳамма билан келишиб кетаверадими ёки дўст танлайдими, ҳаммага бирхил ёки ҳаммага фарқли муносабат қиладими ва б.
в) Нима хусусияти билан бошқалардан фарқ қилади, музика, дурадгорлик, рассомлик, асбоб-ускуналардан фойдалана оладими, шеърият, бадиий хусусиятлари борми, аниқ фанларга муносабати, тўгаракларга, борадими ва б.
г) Боланинг характери, аччиқлашиб гаплашмай юргани бўладими, кек сақлайдими, асосий фаолият йўналиши қайси, китоб ўқиш, атрофдагилар билан муомала қилиш, ўз-ўзини ривожлантириш ҳисси шаклланганми ва б.
д) Ошна-оғайни, кийим-кечак, овқат танлайдими, ёки ҳамма нарсага киришиб, кўниб кетаверадими, ҳаммага бир хил муносабатдами ва ҳ.


Назорат саволлари.
1 . Ўнг ва чап қўлнинг тезкор ҳаракатлари мия ярим шарларининг устунлигига боғлиқлигини
биринчи бўлиб кашф этган америкалик олим номини аниқланг.
2. Эркакларда – бир тамон ярим шарлар кучли бўлса– илмий тилда қандай номланади.
3. Аёлларда – ярим шарлар кучи тенг бўлса– илмий тилда қандай номланади.
4 . Қобилиятларнинг хар-хил турлари бор бўлиб улар нечта соҳага бўлинган.
5. Психологияда стандарт норма – деганда нимани тушунамиз.
6 . Истеъдодли бола ҳақида маълумот саволномаси нечта бўлимдан иборат.
7. Ота-онасининг исми, фамилияси, келиб чиқиши, миллати, авлоди, маълумоти –
“истеъдодли бола ҳақида маълумот саволномаси”нинг қайси бўлимида ёритилган?
8 . Оиланинг бюджети, маоши, бошқа даромадлари, моддий ёрдамга эҳтиёж борми, ҳалоллиги – “истеъдодли бола ҳақида маълумот саволномаси”нинг қайси бўлимида ёритилган?
9. Оилада қандай шароит бор, китоб-дафтарга бўлган эҳтиёжи қондириладими,
кутубхоналарга аъзоми, ота-онаси китоб ўқийдими, телевизорга бўлган муносабати -
“истеъдодли бола ҳақида маълумот саволномаси”нинг қайси бўлимида ёритилган?
10. Бола қандай туғилган, кутилган, ҳавас қилинган боламиди, унинг касаллиги, соғлиги, вазни - “истеъдодли бола ҳақида маълумот саволномаси”нинг қайси бўлимида ёритилган?
11. Қизиқиш ва орзулари, қайси предметларни ёқтиради, нима учун яхши кўради -
“истеъдодли бола ҳақида маълумот саволномаси”нинг қайси бўлимида ёритилган?



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling