Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Пансионатларда психологик хизматни уюштириш мазмуни


Download 0.69 Mb.
bet55/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

3. Пансионатларда психологик хизматни уюштириш мазмуни
Хўш, нима сабабдан қариялар уйи, яъни пансионатлар тармоғи ер куррасида кенгайиб бормоқда?

Ушбу мураккаб ижтимоий-сиёсий саволга тўлақонли жавоб бериш, унга кўп қиррали ечим топиш имконияти йўқ, чунки буни келтириб чиқарувчи сабаб иқтисодий қийинчиликгина эмас, балки қатор муаммолар тизими билан чигаллашиб кетади. Шунга қарамасдан, айрим ижтимоий ҳодисалар ер юзи учун умумий эканлигини, бинобарин, уларнинг кўлами, ёйилиш тезлиги, таъсирчан кучи ниҳоятда идора қилинишга берилмаслиги билан тубдан ажралиб туради. Биз таъкидлаб ўтмоқчи бўлган ижтимоий, ходисалар глобаль хусусиятлилиги туфайли, унинг тарқалиши объектив ва субъектив чекланишларга боғлиқ эмас, худди шу боисдан табиий, стихияли харакатлар тизимига кириши эҳтимол. Уларнинг айримларига изоҳ беришга ҳаракат қиламиз, чунки бу муаммо инсоншунослик фанлари тадқиқот предметига ҳали айланганича йўқ.




Социал (ижтимоий) гармония.

Ер куррасида давлатлараро, миллатлараро, шахслараро муносабатнинг кенгайиши, коммуникатив алоқа тармоғининг авж олиши туфайли ижтимоий ҳодисаларнинг ёйилиши тобора енгиллашиб бормоқда. Булар ижтимоий феноменлар сифатида тақлид (имитация), юқиш, таъсирга берилиш, паника, овоза, миш-миш кабиларда ўз аксини топиб, оммавий тусга эга бўлиб бормоқда. Улар қуйидаги шаклларга эгадирлар: мода (замонавий либос), қўшиқ (замонавий поп, реп, шоу), рақс (аэробика қабилидаги тана аъзоларининг ҳаракатлари), муомала (мулоқот мароми) манераси, шахслараро муносабатда нутқнинг ифодаланиши (қўполлашиб бориши) кабилар.


Ёшларнинг мода, куй, рақс кабиларнинг ўзига тортиши жиҳатдан қайси қитъада яшашидан қатъи назар умумийлик, ўхшашлик борлиги сезилиб туради, худди шу боисдан ўша воқеликларни “социал гармония” деб аташ мумкин, чунки бу нарсалар ўз жозибаси билан миллий, этник, ирқий, жинсий хусусиятлар таъсирига берилмайди.
Баъзан уларга нисбатан тақлидий ҳаракатлар юзага келади, кўр-кўрона (онгсизлик таъсирида) берилиш, англашилмаган ички турткилар, яъни мотивлар (лотинчада “ички сабабийлик” маъносини билдиради) хулқ-атвор маромини келтириб чиқаради. Жаҳонга донғи таралган юлдуз артистлар, мода намойишчилари (ҳатто фотомоделлар) оддий фуқароларни ўзига тортади, бошқача сўз билан айтганда аттракция (уни лотин тилидан ўзбекчага таржима қилсак, у ўзига маҳлиё этиш деган маъно англатади) ҳолати намоён бўлади, унинг таъсир кучи, ёйилиш кўлами кўп жиҳатдан шахснинг айни шу дақиқадаги ҳиссиётига боғлиқ.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling