Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet53/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Фойдаланилган адабиётлар.


1. Каримов. И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Тошкент. 1997 йил
2. А.Файзуллаев «Инсон, сиёсат, бошқарув», Тошкент «Ўзбекистон», 1995.й.
3. Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. Т. 1999.й.
4.Н.А.Соғинов «Таълим тизимида психологик хизматни амалга оширишда
психодиагностик воситалардан фойдаланиш», Тошкент, 2001.й.
5. Ш.Р.Баратов «Таълимда психологик хизмат асослари», Тошкент, 1999.й.
6. Э.Ғ.Ғозиев, Ш.В.Азизова “Ташкилий психология» (Маър. матни ), Т. «Университет», 1999.й.
7. Э.Ғозиев. « Олий мактаб психологияси». Т. 1996.й.
8.Н.В.Цзен, Ю.В.Пахомов «Психо-Тренинг (Игры и упражнения)» М. 1988.г.
9. Е.А. Рогов. « Настольная книга практического психолога. М. 1999.г.
10. З.Т. Нишонова. « Психологик хизмат» Т. 2004 й.
11. Таълим тизимида психологик хизмат ҳақида Низом. Т. 1996 й.
6–МАВЗУ: УМУМПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНГ
ТАРКИБИЙ СОҲАЛАРИ


Режа: 1. Социал психологик хизмат кўрсатиш мазмуни.
2. Саноатда психологик хизмат кўрсатиш мазмуни.
3. Илмий муассасаларда социал психологик хизмат.
4. Пансионатларда психологик хизматни уюштириш мазмуни
5. Транспортда психологик хизмат
6. Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат.

Жаҳон психологияси фанининг бой тажрибасида амалий психологлар тайёрлаш бўйича назарий ва амалий аҳамиятга молик ижобий, татбиқий маълумотлар муайян даражада умумлаштирилган. Йигирманчи асрнинг 60-йилларидан бошлаб АҚШ, Англия ва бошқа шу каби ривожланган мамлакатларда ташкилий психология соҳаси юзасидан бир талай изланишлар амалга оширилган. Ушбу соҳа алоҳида йўналиш сифатида вужудга келса-да, лекин аслида у амалий (татбиқий) психологиянинг кўлами кенгайтирилган бир кўринишини акс эттириш хусусияти билан бошқалардан муайян тарзда тафовутланиб туради, холос.


Жаҳон мамлакатлари амалиётида психологик хизматни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, мазмуни, таркибий қисмлари тўғрисида муҳокама қилинаётганида, унинг тузилиши, ижтимоий турмушнинг барча жабҳаларига оид фаолият турларига тааллуқли томонлари қамраб олиниши назарда тутилган эди. Ҳозирги даврда Англиянинг аксарият университетларида, АҚШ ва Испаниянинг бир қатор университетларида ташкилий психология моҳиятидан келиб чиқиб психолог мутахассислар тайёрланмоқда.
Психология фанининг тобора ижтимоий ҳаётда барқарор, устувор аҳамият касб этиши муносабати билан ташкилий психологиянинг роли ортиб бормоқда, натижада назариёт билан амалиёт ўртасидаги жипс алоқа уйғунликка эга бўлмоқда. Ташкилий психология икки муҳим функция бажариш билан бошқа психология соҳаларидан фарқланиб туради, шунингдек, у тармоқларнинг синтези сифатида гавдаланади. Унинг асосий функциясидан бири – ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида (таълим тизими, тиббиёт муассасалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, спорт, транспорт ва ҳоказо) психологик амалий хизматни ташкил қилишдир. Ташкилий психологиянинг иккинчи функцияси у ёки бу муассаса хусусиятидан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, психология фанини янги маълумотлар, қонуниятлар билан бойитишдир.
Ташкилий психологиянинг татбиқий жиҳатлари халқ таълими тизими, ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт муассасалари, транспорт (ҳаво йўллари, автомобил, темир йўл ва сув транспорти ва бошқалар), оила, спорт қўмитаси сингари ташкилотларда ўз ифодасини топмоқда.
Худди шу мақсад моҳиятига кўра, психология бўйича бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш учун ташкилий психологиядан сабоқ бериш, амалий кўникмалар шакллантириш давр талабига айланиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасининг университетларида психолог мутахассислар тайёрлашда илғор жаҳон амалиётидан фойдаланиш, этнопсихологик, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда муайян илмий назариялар ишлаб чиқиш, инсонларга таъсир ўтказишнинг янги технологиясини яратиш мақсадга мувофиқ.
Қуйида психологик хизмат уюштиришнинг моҳияти, ташкилий психология мазмуни ва тузилиши, янги технологияни жорий этиш, мавжуд психологик тестлар, методлар, методикалар, усуллар ва воситаларни қўллаш, илмий-текшириш ўтказиш ҳамда олинган натижаларни умумлаштириш, сифат, миқдор таҳлилини амалга ошириш юзасидан маълумот берилишига мўлжаллангандир.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling