Психологик тадқИҚот маълумотларини қайта ишлаш методларини қЎлланилиш тарихи
Download 29.83 Kb.
|
ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МЕТОДЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШ ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Замонавий психологияда ва фанларда ўлчовлар. Психологияда ўлчов анъаналарининг тарихи.
ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МЕТОДЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШ ТАРИХИ Психологияда ўлчов анъаналарининг тарихи. Фалсафий, психологик ва педагогик фанларда миқдор ва сифат даражалари. Педагогик ва психологик фанларда миқдордан сифатга ўзаро ўтиш. Замонавий психологияда ва фанларда ўлчовлар. Психологияда ўлчов анъаналарининг тарихи. Психологияда математик методларни қўллаш психологик фанларнинг бир тармоғи ҳисобланиб, у муҳим вазифалардан бирини бажаради. Психологик тадқиқотларда математик усулларни ишлатиш уларни бир хил типга мансублигини таҳлил қилиш ва уларни бир бирига боғлиқлик қонуниятларини ўрганиш имкониятини яратади. Кўп йиллар давомида математика фани кўпгина табиий фанлар учун зарурурат ҳисобланиб, асосан физика фанида бунинг яққол ифодасини кузатишимиз мумкиндир. Ижтимоий ва гуманитар фанларда олинадиган кўрсаткичлар албатта табиий фанларнинг кўрсаткичларидан фарқланган. Шунинг учун ҳам уларни қай даражада фарқланишини инобатга олиб, ўзига хос хусусиятлар орқали психология фанига математик усулларни киритиш зарурдир. Маълумотларни таҳлид қилиш вақтида мавжул имконият ва чегараларни, у ёки бу статистик усулларни ўрнида қўллаш талаб қилинади. XIX аср охири ХХ аср бошларида психология фани фалсафий ва табиий фанлар йўналишлари ўртасида иккиланиб турарди. Бунинг маълум бир сабабалари мавжуд эди. Биринчидан, файласуф олимлар ва табиий фанларидаги олимларнинг ижтимоий фарқлари мавжуд эди, табиий фанларда экспериментал йўналишнинг мавжудлиги уларни ютуқларидан ҳисобланарди. Илмий рақобатда бир соҳадан иккинчисига ўта оладиганлар ютуқларга эриша оларди. (Бен, Коллинз, 2002). Иккинчидан, математиклар ўзлари учун психология тушунчаларни абстрактлаштирилганлигини қизиқарли деб ҳисоблашар эди, физиологлар ва рефлексологларни психологиядаги умумий тадқиқотлар қизиқтирган: (хатти-ҳаракат реакциялари, инсон шахсининг механизмлари); гуманитарлар эса психологик фанлар орқали фалсафий билимларни янги ғоялар орқали талқин қилиш мумкин деган тушунчаларни кўрсатганлар. Москва психологлар жамиятининг аъзолари орасида табиий тадқиқотчилар, файласуфлар, математиклар, тарихчилар, ҳуқуқшунослар, врачлар ва педагоглар ҳам бор эди. Турли хил фан сохаларнинг вакилларини мавжудлиги баъзи вақтларда мунозараларга сабаб бўлар эди. Бир куни шу жамиятнинг мажлисида математика фани мутахассиси Н.Бугеев ҳайвонларнинг интеллекти ҳақидаги маърузани бекор қилади, чунки на маърузачининг ўзи ва на қатнашчилар интеллект тушунчасини таърифлаб бера олмаганлар. Бундай мунозаралар психология фанлари мутахассислари учун ҳам ва тингловчилар учун ҳам фойдали ҳисобланган. Download 29.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling